UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  1 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  23 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  998 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6

Кахи Махарадзе: “Биринчи даврани ғалаба билан якунлашга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Кахи Махарадзе: “Биринчи даврани ғалаба билан якунлашга ҳаракат қиламиз”

Шу кунларда дунё футбол кенг жамоатчилигининг диққат эътибори Бразилия яшил майдонларида давом этаётган ЖЧ-2014 баҳсларига қаратилган.
Бугун чорак финалнинг яна икки учрашуви ўтказилиб, ярим финалнинг сўнгги иштирокчилари номи маълум бўлади. Шунингдек, бироздан сўнг олий лиганинг биринчи даврасидан ўрин олган сўнгги учрашув ҳам ўтказилади. Унда “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Энди жаҳон чемпионатининг муҳим ўйинлари ўтказилаётган бир пайтда ўзимизнинг ПФЛга ҳам фарқи йўқ. Бутун дунёда мундиал сабаб ўйинлар тўхтаган, лекин бизда эмас. Билмадим, бизнинг ПФЛдагилар жаҳон футболига қизиқишмайдими? Ҳар ҳолда ярим финал кунига ўйин қўйишмасди, дейманда. Ҳа майли, яхши бўлиб қолар. Биз бугунги ўйинлар олдидан “Пахтакор” сардори Кахи Махарадзенинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳозир бор эътиборимиз бугунги дербидаги ўйинга қаратилган, - дея сўз бошлади Кахи. – Кейин ЖЧ-2014нинг ярим финал учрашувлари ҳақида ўйласак бўлади. Мақсадимиз – биринчи даврани кўтаркин кайфиятда, ғалаба билан якунлаб олиш.

- Мундиалда қайси жамоаларга мухлислик қиляпсиз?

- Италияга мухлислик қилаётгандим. Афсуски, Скуадро Адзурро курашдан жуда ҳам эрта чиқиб кетди.

- Лекин ҳали мундиал якунланмади. Балки бошқа бир жамоа ўйинига мухлислик қилаётгандирсиз?

- Бразилия терма жамоаси ўйинига бефарқ эмасман. Кеча улар қийинчилик билан Колумбияни мағлуб этишди. Неймарнинг жароҳат олгани яхши бўлмади.

- Бу чемпионат мезбонлари учун катта йўқотишми?

- Ҳа, у жамоа тўпурари эди. У майдонда бўлганида рақиб ҳимоячилари катта босим остида қолишади. Лекин Бразилия таркибида тажрибали ҳужумчилар етарли.

- Бугунги ўйинлардан нималарни кутяпсиз?

- “Сюрпризлар” бўлмаса керак, деб ўйлайман. Голландия ва Аргентина ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олади.

- Бугунги ўйинларда қайд этиладиган натижаларни тахмин қилиб кўрингчи.   

- Аргентина – Бельгия 2:1, Голландия – Коста-Рика 3:0.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика