Кавани "Манчестер Юнайтед"дан кетади

Mirjalol Normatov
29 мар 2021
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоадан кетади.

"ESPN" хабарига кўра, футболчи клуб билан шартномасини узайтиришни истамаган ва "Бока Хуниорс"га эркин агент сифатида ўтишни хоҳлаган.

Ушбу мавсумда 34 ёшли Кавани МЮ таркибида 25 ўйинда 7 гол ва 2 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси ёзда якунига етади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN