Кавани ЛаЛига клуби билан келишувга эришди
19 июл 2022 16:55
Янгиликлар
Кавани ЛаЛига клуби билан келишувга эришди
"Вильярреал" ҳужумчи Эдинсон Кавани билан шартнома имзолашга яқин.
"Marca" нашри "Вильярреал"нинг ўтган мавсум якунланганидан кейин эркин агент сифатида "Манчестер Юнайтед"дан кетган ҳужумчи билан келишиб олганини маълум қилди.
Кавани "Вильярреал"га ўтишга рози бўлган. Энди клуб у билан шартнома имзолаш учун Пако Алькасер билан хайрлашиши керак. "Вильярреал"да айни дамда қайсидир футболчини сотиб юбормасдан бошқа футболчини таркибга қўшиб олиш имкони йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Кавани айни дамда "Вильярреал"ни бошқараётган Унаи Эмери билан ПСЖда ишлаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар