

32 ёшли уругвайлик футболчининг Мадридга ўтиши Диего Костанинг кетишига боғлиқ. "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича вариантлар қидирмоқда. Кавани эса улар орасидаги энг ёрқинларидандир. Футболчи "матрасчилар" таркибига ўтишга розилик билдирди. Каванининг ПСЖ билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Футболчи 2018/19 йилги мавсумда жами 34та ўйин ўтказиб, 24та гол ва 6та ассистга эришган.
transfermarkt.de футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.



