UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  20 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  5 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  18

Катта муваффақиятлар кичик ғалабалар орқали бошланади Янгиликлар

Катта муваффақиятлар кичик ғалабалар орқали бошланади

Ўзбек клубларига "Ал Наср" деган жамоалар рўбару келаётган кун.

"Пахтакор" Амирликларда Дубайнинг "Ал Наср" жамоасига қарши, АГМК эса Саудия Арабистонида Ар-Риёднинг "Ал Насср" клуби қаршилигига дуч келмоқда.

Бир ҳафта муқаддам АГМК Олмалиқда қўшни Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси устидан иродали ғалабани тантана қилган, Тошкентда эса 25 дақиқа тўхталиш юзага келган баҳсда "Пахтакор" Ироқнинг "Эйр Форс" клубига имконият қолдирмаганди. Айнан ўша ғалабалар орқали бизда янги мавсумга чиройли старт берилди. Аммо ҳали миссия тўлиқ бажарилгани йўқ. ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиш учун бугунги бўладиган тўқнашувларда жамоаларимиз ўз кучларини кўрсатишлари талаб этилади.


Камида 90 дақиқа ёки 120 дақиқа чўзилиши мумкин бўлган бугунги ўйинларда жамоаларимиз нафақат руҳан, балки жисмонан ҳам тайёр туришлари лозим. Айнан мазкур икки жиҳатда муаммо юзага келмаса, хаттоки АГМК ҳам жуда кучли кўринаётган "Ал Насср"га етарлича бош оғриқ туғдиришга қодир. "Пахтакор" эса амирликлардан керакли натижа билан қайтишни яхши биладиган жамоа. Устига-устак жамоаларимизда кайфият юқори.

БАА ва Саудия Арабистонида чемпионат айни қизиган палла. Рақибларимизда ўйин амалиёти, жамоавий ўйин шаклланиб улгурган. Бизда эса чемпионатга тараддуд кўриш жараёни давом этаётган бир пайтда доим ОЧЛ ўйинлари бошланиб қолаверади :-)

Ўйин амалиёти, ўзаро жамоавий ўйин кўникмаси тўлиқ шаклланмаган бир пайтда АГМК ёки "Пахтакор"дан идеал ўйин кутиш мушкул. Шу боисдан ҳам кўпроқ тактик тарафлама ёндошиб, асосий урғу натижага қаратилиши лозим. Ҳозирги даврда Арвеладзе ёки Қосимов жамоада ўйин сифати қандай бўлишини эмас, балки қайси йўл билан натижага эришиш ҳақида кўпроқ бош қотиришга ҳақли.

АГМК деярли буткул янгиланган жамоа. "Пахтакор"да ҳам янги мавсум олдидан жуда катта ўзгаришларга қўл урилди. Биринчи ўйинда АГМК нисбатан осонроқ кўринган рақибга қарши икки маротаба қийин шароитга тушиб қолди. Ва иккаласида ҳам жамоа тўғри ечим орқали вазиятни ўз фойдасига буришга эришди. Бу ҳам ёмон ва яхши. Ёмон тарафи шуки, АГМК "Истиқлол" билан шундай қийин вазиятга тушиб қолди. Лекин жамоа буткул янгилиги ҳамда шундай қийин паллада характер ва ирода намойиш этгани инобатга олсак, яхши тарафи кўпроқ тош босиб қолаётгандек туюлади.

Айнан "Ал Насср"га қарши жиддий рақиб тўсиғи олдидан қийин вазиятни ўз фойдасига ҳал этгани АГМКнинг ўз кучига бўлган ишончни янада ошириб юбориши мумкин. Саудия Арабистонида бугун АГМКга осон бўлмайди. Жамоа эса ОЧЛ доирасидаги илк ўйиндаёқ бундай мусобақада ҳеч бир учрашув осонликча ўтмаслигининг гувоҳига айланди. Яхши дарс.

Русча айтганда, "порядок бьёт класс". Яъни тартиб орқали маҳоратни енгиш мумкин. АГМК бугун айнан тартибли ўйин орқали Саудия Арабистонидан муваффақият билан қайтиши мумкин. Бу ерда Миржалол Қосимов фактори биринчи ўринга чиқади.



"Пахтакор" эса биринчи баҳсдаёқ ўйин ритмига тушгандек таассурот қолдирди. Жамоа ажойиб муҳитда ва футболни соғиниб ўйнагани учун ҳам янада жўшқинроқ кўринди. Ҳужумкор, учрашувни назорат қилиб ўйнашни хуш кўрувчи Арвеладзе бугун ҳам ўз услубидан чекинмаса керак. Кўп нарса учрашувни қандай бошланишига боғлиқ. Айнан шу масалада қайсики мураббийда вазиятга қараб тактикани ўзгартириб юбориши мумкин бўлган захира режаси бўлса, ўша жамоага нисбатан енгилроқ бўлади. Бежизга Беньят Сан Хосе кечаги матбуот анжуманида эртага кўпроқ тактик қарама-қаршилик бўлишига шаъма қилмади. "Ал Наср" мураббийи "Пахтакор" ҳақида илиқ сўзлар айта туриб, жамоанинг жисмоний ҳолати ва ўйин сифатига алоҳида урғу берди. Сан Хосени "Пахтакор" исталган баҳсда учрашувни ўз назоратида ушлаб туриши ҳавотирга солаётгани кишини қувонтиради. Шу боисдан ҳам Беньят Сан Хосе бугун кўпроқ рақибдан келиб чиққан ҳолда ўйинга режа тайёрлаётгандек туюлмоқда. Яъни, жамоа одатдаги ўйинини таклиф этиш орқали эмас, балки "Пахтакор"нинг кучли ва кучсиз тарафларини инобатга олган ҳолда баҳсга киришиши мумкиндек таассурот қолдирди.

Ўйинга ҳар иккала жамоа ўз режасига мувофиқ тушади, бироқ учрашув сценарийси қайси жамоанинг режаси асосида ўзгариб кетади, бу мушкул савол. Айнан шу паллада захира режасини ишга солиш ва бунга мураббий тактик тарафлама тайёр турмоғи лозим.

Миржалол Қосимовнинг АГМКдаги миссияси эндигина бошланмоқда. Арвеладзеда эса хато лимити деярли тугаган. Қосимов АГМКга ғолиблик руҳи, катта жамоаларга хос менталитетни олиб кираётгани дастлабки ўйиндаёқ сезилди. Шота Арвеладзе эса дастлабки йилларда максимум натижа қайд этмаган бўлсада, жамоани ўз имзоси остида ўйнатишга ўргатди. "Пахтакор"да ўйин чизгиси буткул ўзгарди. Жамоа аввалги йилларда бўлгани каби тўпсиз, фақатгина жисмоний куч ва стандарт вазиятларига таяниб эмас, ҳужумкор, тажовузкор ўйин қуриш орқали ўйнашни ўрганди. Бундай ўйин қураётган мураббийларга эса натижа кўрсатиш учун маълум вақт керак бўлади. Арвеладзега айнан ўша вақт ҳамда имконият берилганига ўтган йили гувоҳ бўлдик. Ўша берилган имконият, раҳбарият сабри ва мураббийнинг меҳнатлари самарасининг илк хосилини жамоа мухлислари бугун кўришга ҳақли.

Тўғри, рақиблар кучли, жиддий ва хавфли. Лекин бу бизни қўрқитмайди. АГМК рулида ОЧЛ ҳавосидан енгил нафас оладиган тажрибали мутахассис Миржалол Қосимов ўтирибди. Шуни ўзиёқ Саудия Арабистонидан АГМКдан ҳам ғалаба кутишга кичкина бўлса ҳам ишонч тақдим этишга этарли. "Пахтакор"да эса ўзбек футболига ҳали ўз таъсири ва фойдасини бериши кутилаётган Арвеладзе фалсафаси ўзининг илк хосилини берадиган паллага яқинлашиб қолган. ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш оламшумул натижа эмас, тўғри. Бироқ ўша оламшумул натижалар қайд этиш учун аввал ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш талаб этилади. Миржалол Қосимов айтганидек, биринчи зинага чиқмасдан туриб икки ёки учинчисига чиқиб бўлмайди.

Катта муваффақиятлар эса кичик ғалабалар орқали бошланади. Футбол куни яхши ниятлар билан бошланмоқда. Якунда кайфиятда ҳам шунга монанд бўлишига тилакдошмиз.


Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика