UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  8 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1

Катта ишлардаги биринчи қадам: А Серия илк тури превьюси Янгиликлар

Катта ишлардаги биринчи қадам: А Серия илк тури превьюси

Италия чемпионатининг 1-тур учрашувлари ниҳоясига етди.

"Милан" мавсумни ғалаба билан бошлади

Амалдаги чемпион учун ўйин бироз қийин бошланди. 2-дақиқадаёқ Деулофеу бурчакдан ажойиб узатма берди, Бекао эса уни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. "Милан" ҳисобни дарҳол тенглаштириши мумкин эди: Ребичнинг зарбасидан кейин Калабрия тўпни дарвоза томон йўллади, аммо меҳмонлар ҳимоячиси зарбани қайтарди. Такрорий видеода тўп унинг қўлига теккани маълум бўлди ва пенальти белгиланди. Тўп ёнига борган Тео имкониятдан унумли фойдаланди. "Милан" яна ҳужумга уюштирди ва 4 дақиқадан сўнг ҳисобда олдинга ўтиб олди. Калабриянинг қанотдан берган пасидан сўнг, Ребич ажойиб зарба билан гол уришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, ўйин бироз тинчланди ва "Удинезе" тўпга кўпроқ эгалик қилди. "Кичик зебралар" 1-таймнинг қўшимча вақтида яна гол уришди. Перейранинг қанотдан ҳаволатиб берган узатмасини Масина узоқ бурчакка жойлаб қўйди.

Агар иккинчи тайм бошида Масина хатога йўл қўймаганида, эҳтимол барчаси бошқачароқ бўлармиди?! Теонинг узатмасидан кейин унинг тўпни қайтаришда беўхшов ҳаракатидан кейин Браим Диас дарвозабон майдончаси чизиғидан зарба йўллаб, гол урди. "Милан" ҳужум қилишда давом этди, аввалига Тео хавфли зарба берди, аммо мўлжалда бироз адашди. Кўп ўтмай, Диас яна рақиб ҳимоясини хато қилишга мажбур этди. У ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, Ребичга узатди, хорватиялик эса мўлжалда адашмаса бўлгани эди. Қизиғи, "қизил-қоралар" яна босим қилишди, бироқ ҳисоб бошқа ўзгармади.


"Интер" "Лечче"дан ғалабани тортиб олди

"Интер" бу учрашувда ҳеч қандай муаммога дуч келмайдигандек туюлганди ва дастлаб шундай ҳам бўлди. Димарко ҳаводан пас берди, Дармиан уни Лукакуга ўтказди, Ромелу эса ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Лекин шундан кейин ўйин нафақат тинчланди, балки тўхтаб қолгандек бўлди. Фақатгина Ханданович Стрефеццанинг зарбасини қайтарган вазиятни ёдга олиш мумкин. "Интер"нинг ҳужумлари эса умуман ўхшамади.

Аммо иккинчи бўлим бошланиши билан "Интер" очиқ ҳужумга ўтди. Ди Франческо бир паллада тўпни Сиссейга оширди, у эса рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. "Лечче" олдинга ўтиб олиши мумкин эди, Бистровичнинг жарима зарбасидан берган хавфли зарбасини Ханданович қайтарди. "Интер"да ҳам имкониятлар бўлди, Думфрис қанотдан оширилган тўпга боши билан зарба берди, лекин тўп дарвоза устунига тегди. "Қора-кўклар" темпни оширишди. Лукаку ва Лаутаро гол уришга яқин эди, аммо иккисида ҳам кипер жамоасига панд бермади. Учрашув дуранг билан якун топадигандек эди, аммо охирги дақиқаларда Брозович бурчак тўпи тепди, Лаутаро тўпни Думфрисга оширди, у эса дарвозабон майдончаси чизиғидан гол уришга муваффақ бўлди.


"Ювентус" "Сассуоло"ни мағлуб этди

Ўйин анчагина юқори темпда бошланди. Қанотдан ҳаволатиб оширилган тўпга Дефрель хавфли зарба берди. Бироқ аста-секин ташаббус мезбонлар қўлига ўта бошлади. "Ювентус" дастлабки голни 26-дақиқада расмийлаштирди: Алекс Сандронинг узатмасидан кейин Анхель Ди Мария идеал тарзда зарба бериб, дарвозабонга имкон қолдирмади. "Ювентус" босим ўтказишда давом этди ва вазиятлар яратди. Влахович Данилонинг пасидан кейин хавфли зарба берди. Унинг ўзи тайм охирида жарима майдонида йиқитилганида, эпизод қаҳрамонига айланди. Сербиялик форвард тўп ёнига келди ва ҳисобдаги фарқни оширди. "Сассуоло"нинг эса ҳужумда ишлари унчалик ўхшамади. 

Танаффусдан сўнг, "Ювентус" босим қилишда давом этди ва кўп ўтмай, бу ўз натижасини берди. Ди Мария Влаховичга ажойиб пас берди, у эса бир уринишда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Афсуски, бироздан сўнг аргентиналик жароҳат олиб, ўйиндан чиқди. Шундан кейин баҳс тинчланган бўлса-да, "Сассуоло" бир қатор вазиятлар яратишга муваффақ бўлди. Айниқса, янги ўйинчи Пинамонти бошқалардан ажралиб турди. Бироқ Перин ҳам яхши ўйин кўрсатди. Таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади. "Ювентус" ўтган йилдан фарқли ўлароқ, мавсумни ишончли ғалаба билан бошлади.


"Наполи" "Верона"ни тор-мор этди

Учрашув "мастифлар" учун жуда яхши бошланганди. Бурчак тўпидан сўнг, Гюнтер тўни Ласаньяга оширди, у эса дарвозабон жарима майдончаси чизиғидан тўпни тўрга йўллади. Шундан кейин "партенопейлар" кескинроқ ўйнай бошлашди ва бу ўз мевасини берди. Лозано жарима майдончаси қанотидан пас берди, жамоанинг янги вакили Хвича Кварацхелия эса тўпни эҳтиёткорлик билан боши билан бурчакка жойлаб қўйди. "Наполи" вазиятлар яратиш ва босим ўтказишда давом этарди, аммо бу узоқ вақтгача натижа бермади. Лекин барибир жамоа танаффусга кўтаринки кайфият билан чиқиб кетди. Бурчакдан оширилган тўпни Ди Лоренцо яна олдинга ташлаб берди, Виктор Осимхен эса гол уришга муваффақ бўлди.

Танаффусдан сўнг, "Верона" ҳужумга ўтди ва ҳисобни тенглаштиришга эришди. Фараонининг паси ажойиб чиқди, "мастифлар"нинг янги футболчиси Анри ажойиб сакраб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Кулибалисиз қолган "Наполи" ҳимояланишда маълум қийинчиликларга дуч келаётгани сезилмоқда. Ҳужумда темпни ошириш керак эди ва бу амалга ошди. Хвича Зельинскига пас берди, у эса бирга-бир вазиятда яхши ҳаракат қилиб, посбоннинг ёнгинасидан тўпни ўтказиб, гол урди. "Наполи" мезбонлар ҳимоясини текшириб, ҳужум қилишда давом этди. Лоботка марказдан олдинга ўтиб бориб, тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмасди, Спаллеттининг ўйинчиларни алмаштириши ҳам яна иш берди. Политано майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтиб, Осимхен билан девор услубида ўйнади ва узоқ бурчакни аниқ мўлжалга олди. Учрашув охирларида у яна гол урди, аммо офсайд сабабли гол инобатга олинмади.


"Сампдория" "Аталанта"га ютказди 

Бергамоликлар ўйинни анча фаол бошлашди. Сапата баҳс бошида яхшигина имкониятга эга бўлганди, бироқ тўпни керагидан ортиқ қаттиқ тепиб юборди. "Сампдория" ҳам гол уриши мумкин эди: Журичичнинг узатмасини Капуто тўғри дарвоза жойлаб қўйди. Аммо бунгача қоидабузарлик содир бўлганди ва гол ҳисобланмади. "Аталанта" ўйин назоратини қўлига олди ва қаттиқ босим ўтказа бошлади. Хатебурнинг пасини Мелле дарвоза устунига қараб йўллади. Лекин барибир меҳмонлар гол уришга эришишди. Сапата жарима майдонига тўпни оширди, Пашалич боши билан тўпни янада олдинга ўтказиб берди, Толои эса яқин масофадан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Танаффусгача бошқа айтарли воқеа бўлмади.

Жамоалар 2-таймни бошлашди, лекин ўйин услуби ўзгармади: "Аталанта" вазиятлар яратди, "Сампдория" имкон берилишини кутди. Шундай имкониятлардан бирида Сабири жарима зарбасидан устунни нишонга олди. Квальярелла қанотдан узатилган тўпга зарба берди, лекин унга аниқлик етишмади. Қайсидир паллада мезбонлар штурм уюштирди. Қизиғи, "Сампдория" футболчилари бу вазиятларнинг аксариятида даврозани аниқ нишонга ола билишмасди. Ўйин охирида эса Гасперинининг ўзгартиришлари иш берди. Малиновский ҳужумни бошлаб, тўпни Лукманга оширди, Адемола эса алдамчи ҳаракатдан кейин тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

Шунингдек, "Торино" "Монца"дан кучлироқ, Шомуродов майдонга туширилмаган учрашувда "Рома" "Салернитана"ни мағлуб этди, "Лацио" "Болонья"ни ортда қолдирди.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика