Каталонияликларга Сангаре керак

Sherzod Nurmatov
20 окт 2022
"Барселона" ПСВ ярим ҳимоячиси Ибраим Сангаре билан шартнома имзолаши мумкин.

"Барселона" сўнгги бир неча ой давомида футболчини кузатиб келмоқда, аммо трансферни расмийлаштириш учун ҳали ҳеч қандай чора кўрмади.

Сангаредан ташқари Мартин Субименди ("Реал Сосьедад"), Энцо Фернандес ("Бенфика"), Рубен Невеш ("Вулверхэмптон"), шунингдек, Жоржиньо ("Челси") ва Юри Тилеманс ("Лестер") ҳам текинга "кўк-анорранглилар" сафига келиб қўшилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es