Кассанонинг фикрича, Месси Марадона ва Роналдудан кучлироқ

Aslanov Jasurbek
12 фев 2016, 15:49
"Рома" ва "Реал" собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано жаҳоннинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди.

"Нима ҳақида гапиряпсиз? Мессида 5та "Олтин тўп" ва 26-28 та соврин бор. Ҳозир футболда қийинроқ. Унда Марадонанинг давридан кўра жисмоний тайёргарлик бўйича талаблар кўп. Мессининг оёқларига тепишади, аммо у учун ҳеч нарса ўзгармаяпти. У хоҳлаганида гол урмоқда. Криштиану - Надалга ўхшайди, Месси эса Федерер. Надаль - ажойиб теннисчи, аммо унинг жисмоний формаси пасайса ҳамма совринни юта олмайди. Федерер 35 ёшда, аммо ўз маҳорати эвазига чўққида. Ҳозир Криштиану Мессидан бир қадам орқада, аммо 2-3 йилдан сўнг унда пасайиш бўлади. Лео 35, 36, 37 ёшигача ўйнай олади" - дейди Кассано.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›