Кассано: "Тўрт маротаба "Ювентус"га рад жавобини берганман"

3 мар 2015, 22:53
Италиялик машҳур ҳужумчи Антонио Кассано ўз фаолияти давомида тўрт бор "Ювентус"га ўтиш имкониятидан фойдаланмаганини айтиб ўтди.
"Ювентус" ҳеч қачон мени қизиқтирмаган. Мен бу клубга тўрт маротаба рад жавобини берганман. Бундан афсусланаманми? Йўқ. Бу ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Мен фақат 2011 йилда "Сампдория" президенти Риккардо Гарроне билан бўлган вазиятда нотўғри иш қилгандим ва бу учун ўзимни кечира олмайман.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ҳозирча жамоасиз юрибди.

Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›