

"Милан" клубининг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассанонинг фикрича, "Интер" Дибала билан жиддий қизиқмаган. Боз устига, Кассано аргентиналик футболчини кучли деб ҳисобламайди.
"Агарда кучли футболчи бўлганида, "Ювентус" уни қўйиб юбормасди. "Интер" Дибалани рад этди ва Лукакуни таркибга қўшиб олди. Дибала ўн миллион еврони хоҳласа ҳам, беш миллион маошга рози бўлди. Мен "Палермо"даги вақтидан бери унинг алоҳида ҳеч қандай хислати йўқлиги айтиб келаман, шунинг учун Паулога инглиз клублари ҳам қизиқмаяпти", – деди Кассано.



