

"Бу мағлубият бизга алам қилди, чунки яна бир соврин ютиш имкониятини қўлдан бой берди, аммо бу шунчаки йўлнинг бошланиши. Мураббийимизга ишонамиз ва масъулиятдан бош тортмоқчи эмасмиз. "Реал"да бирга мағлуб бўлиб, бирга ғалаба қозонамиз.
Тўғри, бизга Роналду етишмаяпти, аммо унинг клубдаги вақти ортда қолди. Криштианунинг кетиши ҳар қандай жамоага таъсир кўрсатган бўларди" - дейди Касемиро.
Роналду ёзги трансфер ойнасида "Реал"дан "Ювентус"га ўтди.


