Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"
28 дек 2024 22:40
Янгиликлар
Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"
"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль жамоасига қарши ўйнашни истамаслигини айтди.
"Бир кун келиб, "Реал"дан кетадиган бўлсам, Европа клубига ўтмайман. Испания чемпионати ёки ЕЧЛда ҳам "Реал"га қарши ўйнашни истамайман. Ҳозир Қатарда ўйнаётган Хоселу мени ўша ерда кутишини айтди: "Сени кутяпман ва сен учун жамоада жой олиб турибман", - деб таъкидлади Карвахаль.
Дани 2013/14 йилги мавсумдан буён "Реал" таркибида ўйнамоқда. Шу вақтдан бери у 427 ўйинда қатнашиб, 14 гол ва 65 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар