Карвахаль: "Неймар билан боғлиқ воқеалар "Реал"га қарши баҳсларда "Барселона" ўйинига таъсир қилди"

Aslanov Jasurbek
30 авг 2017, 11:24
"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахалнинг фикрича, "Барселона"га қарши Испания Суперкубоги баҳсларида каталонияликлар ўйинига Неймар билан боғлиқ воқеалар таъсир қилди.

Бразилия терма жамоаси футболчиси 222 млн. евро эвазига "Барселона"дан ПСЖга ўтди.

"Барселона" Неймар билан кўплаб совринларни қўлга киритди. Кўрамиз, янги харидлар уларнинг жамоасига нима бера олар экан. Неймар билан боғлиқ воқеалар "Реал"га қарши баҳсларда "Барселона" ўйинига таъсир қилди" - дейди Карвахаль.

Суперкубок учун илк учрашувда "Барселона" 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди, жавоб ўйинида эса улар икки марта гол ўтказиб, рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади.


Laligamanager.uz: Мавсумдаги биринчи совринли лигага марҳамат!

www.laligamanager.uz – Испания чемпионатига бағишланган виртуал футбол сайти. Жамоа тузинг ва қимматбаҳо совғалар эгасига айланинг. Энди Месси ва Роналду бита жамоада ўйнай олади!

www.laligamanager.uz сайти "Shernur Pro Manager" компаниясига тегишли. Сайт бўйича барча саволлар билан қуйидаги рақамга мурожаат қилинг: +998916510524


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›