


"Мен "Челси" жуда кўп пул сарфлаганини биламан, лекин мен буни жиддий айтмоқчиман: бу футболчилар кимлар? Рис Жеймс доим жароҳатда! Менимча, Энцо Фернандес катта салоҳиятга эга. Дарвозабонларда муаммо бор, ҳужумчи йўқ – Нкунку бу вазиятни ўзгартириши мумкин.
Михайло Мудрик катта пул учун келгани аниқ, гарчи унда иқтидор бўлса ҳам", – деди Жейми Каррагер "Sky Sports" эфирида.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида "Челси" Михайло Мудрик учун 70 миллион евро тўлаган, "Шахтёр" бонус сифатида яна 30 миллион олиши мумкин.



