UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Хави МЮни бошқаришга рози  0 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  14 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  23 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5

Каррагер: "Кулгили ўйин бўлди. "Ливерпуль"нинг омади келди" Янгиликлар

Каррагер: "Кулгили ўйин бўлди. "Ливерпуль"нинг омади келди"

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер жамоанинг "Астон Вилла"га қарши кўрсатган ўйини ҳақида тўхталди.

"Кулгули бўлди. Чунки кўраётганларимга ишонмаётгандим. Натижа ва ўйин мени шокка солиб қўйди. Клопп қўл остидаги энг ёмон ўйин бўлди, бу шубхасиз.

"Ливерпуль" ўйинни жуда ёмон бошлади. Дастлабки дақиқаданоқ жамоа дарвозаси ёнида вазиятлар яратила бошланди. "Ливерпуль"нинг сунъий оффсайддан фойдаланаётгани эса менга ёқмаяпти. Бу қарорга қаршиман.

"Ливерпуль"нинг омади келди, "Астон Вилла" шу куни саккизинчи, тўққизинчи голини уриши мумкин эди. Баркли яратган вазиятлар, тўпнинг устунга теккан ҳолатларини эсланг.

Бироқ Клоппни ва унинг жамоасини танқид қилиш шарт эмас. Бундай натижа барчада бўлиб туради. Лекин жамоанинг ушбу мавсумдаги ҳимоясининг савияси "Лидс"га қарши ўйиндаёқ сезилганди.

Рестартдан кейин жамоанинг ўйинлари ёқмаяпти. "Ливерпуль" чемпионатни ютганидан кейин тормозни босиб бўлган. Бир неча турдан кейин дерби бўлади ва ушбу учрашувда йигитларнинг қандай ҳолатда эканлиги сезилади", - деди Карррагер.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика