UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  0 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  4 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  5 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  1 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  25 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  14 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  15 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0

Карпин "Зенит"дан учралган мағлубият ҳақида: "Бўлиб туради" Янгиликлар

Карпин "Зенит"дан учралган мағлубият ҳақида: "Бўлиб туради"

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин РПЛ 2-тури доирасида ўтказилган "Зенит" (0:2) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ечиниш хонасида жамоага нима дедингиз?

– Ҳаммаси ажойиблигини айтдим. Бўлиб туради. Яхши ўйнадик. Биринчи тайм – яхши, иккинчи бўлим – янада яхшироқ.

Албатта, табрикламадим, чунки ютқаздик. Ўйин учун раҳмат айтдим.

Зайнутдинов тагаффусда жамоа етарлича прессинг қилмаётганини айтди. Танаффусда баъзи футболчилар билан "қаттиқ" гаплашиб қўйдингизми?

– Нега "қаттиқ"? Сиз шунчаки улар бажариши керак бўлган вазифани тушунтиришингиз керак. Улар иккинчи бўлимда кўрсатмаларни амалга оширишди.

Ҳамма кўрди. Айтишга ҳам ҳожат йўқ. Шунга қарамай, биз Россиянинг энг яхши жамоасига қарши яхши ўйнадик.

Норманн бугун бир нечта позицияларда ўйнади. Биринчи таймда марказда, кейин икки нафар ҳимоячининг орасига кириб олди, ўйин охирида эса ҳужумчилар ҳудудида кўриниш берди. Бундай тактикани бошқа ўйинларда ҳам қўллайсизми?

– Бу илгари ҳам ишлатилган тактика, шунчаки, сиз кўрмагансиз.

 Бугун жуда ёрқин кўринди…

– Эҳтимол, бугун унинг ҳаракатларини диққат билан кузатгансиз. Аммо бу олдин ҳам содир бўлган", – деди Карпин "Матч Премьер" эфирида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика