

27 ёшли футболчи илк марта термага чақирилди. Термага қадар Карпин 3,5 йил мобайнида "Ростов"да ишлади.
- Қўл остингизда ўйнаган Осипенко бунга қадар нега термага чақирилмаган?
- Бу савол менга берилмаслиги керак. Аммо мен "Ростов"да бирга ишлаган яна бир қанча футболчиларни термага чақирган бўлардим. Улар барча талабларни билишади. Ҳеч бўлмаганда кундалик ҳаёт учун ҳам чақириш керак.
Шомуродов, Зайнутдинов, Еременкони термага чақирган бўлардим. Улар менинг талабларимни яхши билишади. Албатта бу хазил.
- Кундалик ҳаёт? Тушунарсиз.
- Эрталаб 9да туриш керак. Барчасини айтиб берайми? Клубдаги оддий талаблар. Кимлардир масалан ўз клубидан кўпроғини талаб қилади, кимлардир эса камроқ.



