UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  8 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Карпин: "28 декабрь куни Шомуродовнинг тўйи бўлади" Янгиликлар

Карпин: "28 декабрь куни Шомуродовнинг тўйи бўлади"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов тез орада уйланади.

Бу ҳақда Ростов клуби устози Валерий Карпин "Матч ТВ"даги "8-16" кўрсатувида маълум қилди. 

Бошловчи: Шомуродов узоқ вақтдан бери гол урмаяпти. Унинг ўйинида пасайиш кузатиляптими ёки бу вазиятга боғлиқ нарсами?

Карпин: Унинг ўйинига, вазиятлар сонига ҳеч қандай эътироз йўқ. Вазият кўп бўлса бўлгандир, лекин камаймади. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман. Ўша даврларда 6 ой гол ура олмаганман. Кейин рақиб дарвозасини ишғол қилдим ва навбатдаги 3та баҳсда ҳам ўз ҳисобимга гол ёздириб қўйдим. Омад деган нарсалар бор. Гол урган пайтларингиздагидек ўйнайсиз, аммо гол урмайсиз. Бундан ташқари футболга таъсир кўрсатувчи ташқи омиллар ҳам бор. Масалан, мураббий ўзича турли режалар тузиб, ҳаммага рол ажратиб беради. Аммо ўша ўйинчи хотини билан уришиб қолган ёки фарзанди касал бўлади. Ҳаммамиз одаммиз. Футболни инсонлар ўйнайди. Шомуродов 28 декабрь куни уйланади. У роппа-роса 2 ой олдин келин билан танишган экан. Бу таъсир қиладими ёки йўқ, билмайман. Собиқ иттифоқ даврида футболчи уйланса, бир йил унинг ўйинида пасайиш кузатиларди.


TAS-IX эмас


Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика