UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Эйбар"га қарши баҳснинг биринчи бўлимидан кейин "Барселона" аъзоси шифохонага олиб кетилган  4 00:08"Милан" - "Фросиноне" 2:0  1 23:45Миллатлар лигасининг ярим финалида Англияни сардор сифатида ким майдонга бошлаб тушиши маълум бўлди  4 23:34"Эйбар" - "Барселона" 2:2  3 23:30А Серия. "Наполи" – "Интер" ҳамда "Ювентус" – "Аталанта" баҳслари старт олди (онлайн натижа)  8 23:00А Серия. "Милан" муҳим уч очкони қўлга киритди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  16 22:50РПЛ. Шомуродовнинг пенальти ишлагани "Ростов"га амалдаги чемпион устидан ғалабани тақдим этди  25 22:30"Бетис" устози ЛаЛигада 16 йилдан буён ҳеч қайси мутахассис бажара олмаётган ишни уддалади  4 22:15Месси Сарранинг рекордини такрорлади  20 22:03Андрей Канчельскис "Металлург" билан ўйиндан кейин: "Футболни раққосалар ўйнамайди"  128 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Динамо" ўзаро дуранг ўйнашди  43 21:45Зидан Бэйл ҳақида: "Нима бўлишини билмайман, қарор қабул қилишим керак"  6 21:30Марсело "Реал"нинг ўтказган мавсуми ҳақида: "Совринлар учун курашишни хоҳлагандик"  6 21:23Андрей Шипилов: "Навбаҳор"га ажойиб меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдираман"  77 21:20Миржалол Қосимов: "Металлурглар кунига бағишлаб ишқибозларини хушнуд этиш мақсадида эдик"  17

Интервью. Карлуш Кейруш: "Танқидчилар билан душманлар орасида фарқ катта" Янгиликлар

Интервью. Карлуш Кейруш: "Танқидчилар билан душманлар орасида фарқ катта"

Эрон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Карлуш Кейруш Tehrantimes.com сайтига интервью берди.

Маълумки, португалиялик мутахассис Эрон терма жамоасини 8 йил бошқарди. Унинг охирги ўйини Осиё Кубоги-2019 ярим финалидан ўрин олган Японияга қарши баҳс бўлди. Бунда форслар 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. 

8 йил мобайнида Кейруш Эрон терма жамоасини 100та майдонга олиб тушди ва буни ҳам ўзига яраша рекорд кўрсаткич деса бўлади. 66 ёшли мураббий Эронни тарк этганидан сўнг орадан уч ой ўтиб интервью берди. 

- Ҳозирда Колумбия терма жамоасини бошқаряпсиз ва ёзда бўлиб ўтадиган Копа Америка-2019 мусобақасида иштирок этасиз. Дастлабки ўйинингиз Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоасига қарши кечади. Бу ўйинда ва умуман мусобақада Колумбия термасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? 

- Ўйлайманки, Колумбия яхши жамоа ва кучли футболчиларга эга. Биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Мен бунга тўлиқ ишонаман. 

- Эрон терма жамоасини узоқ йил бошқардингиз. Колумбия билан ҳам шу воқеа такрорланади деб ҳисоблайсизми? 

- Мен мураббийлик фаолиятимни бошлаганимдан бери фақат иш унумдорлигига қарайман, сон бўйича нима қилганимга эмас. 

- Сиз яқинда тўлиқ тўланмаган маош учун Эрон футбол федерацияси устидан ФИФАга шикоят хати ёздингиз. Лекин Эрон ФФ раҳбари Меҳди Таж бу пуллар баъзи санкциялар учун тўланмаганини айтди. Бу муаммони ҳал қилса бўладими? 

- Жаноб Таж ўзини ҳақгўй кўрсатиш учун кўп нарсани бекитяпти ва нотўғри гаплар билан одамларни ўзига ишонтиришга ҳаракат қиляпти. Бир сўз билан айтганда, федерация президенти ўз сўзида турмади, у ёлғон ваъдалар берди. Шунинг учун ҳам мен шикоят қилишга мажбур бўлдим. 

- Сизни ниҳоятда кўплаб эронлик мухлислар ёқтиради ва ҳурмат қилишади. Чунки Сиз туфайли Эрон терма жамоаси икки бор жаҳон чемпионатида ўйнади. Лекин шундай одамлар борки, сизни доим танқид қилишди. Уларнинг фикрича, терма жамоа халқаро ўйинларда барибир яхши ўйнай олган эмас. Бу борада нима дея оласиз? 

- Ўзингиз айтиб ўтдингиз: эронлик мухлислар мени яхши кўради. Бошқалар ҳақида нима дейишим мумкин? Биз Эрон мамлакати учун ўйнадик, халқни хурсанд қилишга ҳаракат қилдик. Мен эронлик ишқибозларни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. Лекин ўз навбатида менга бошқача муносабатда бўладиганлар билан ишим йўқ. Ҳамманинг ўз қараши бор. 


- Эрон ЖЧ-2014 ва ЖЧ-2018да нимадир кўрсатишга ҳаракат қилди-ю, лекин Осиё Кубоги-2015 ва 2019да ғолиб чиқа олмади. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз? 

- Японияга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганимизни назарда тутяпсизми? Энди сизга битта савол бор: шу ўйинда бизни ким қўллаб турди? Ҳеч ким. Футболчилар, мураббийлар штаби ва федерация ходимларидан бошқа стадионда яна кимлар бор эдли? Ҳеч ким. Ҳатто федерация раҳбари ўйинимизни кўргани келмади. Мен барча мухлисларга хурсандчилик ва энг яхшисини тилаб қоламан. 

- Негадир ЖЧ-2018дан сўнг ўзгариб қолдингиз. Одамлар билан гап талашадиган, нафақат сиз, балки ёрдамчиларингиз ҳам кескин гапларни айтадиган бўлишди. Бу худди жимжитликни бузган шовқинга ўхшаб қолди. Агар вақтни ортга қайтариш имкони бўлганида яна шундай йўл тутармидингиз? 

- Мен барчага ўз ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтишим мумкин, бу фикрга умуман қўшилмайман. Менга атрофдан бўлмағур ҳужумлар бўлди, шу боис жавоб қайтаришга мажбур эдим. Федерация эса негадир бу пайт жим қараб турди. Ҳеч ким терма жамоани, футболчиларни, мураббийларни ҳимоя қилишни хоҳламади. Натижада бош мураббий сифатида ўзим гапиришга мажбур бўлдим. Эрон матбуотини очиғи тушунмайман. Ёлғон гапни ёзадиганлар кўп. Ва негадир ҳеч ким уларни айбламайди. Кўпчилик ниқоб ортида фикр билдиради ва ўзининг асл қиёфасини кўрсатмайди. Лекин мухлислар аҳмоқ эмас ва ким яхши, ким ёмон эканлигини тезда ажратиб олишди. 

- Карлуш Кейруш Эрон терма жамоасини кетма-кет икки бор жаҳон чемпионатига олиб чиқиб миллат фахрига айланди. Шунингдек, Бранко Иванкович ҳам "Персеполис"ни ОЧЛ финалига олиб чиқиб катта иш қилди. Ҳар иккингизни мухлислар севади, ахир мамлакат футболини кўтариш учун катта ҳажмдаги ишни бажардинглар. Сиз Бранко Иванкович билан қандай муносабатда бўлгансиз? 

- Аввало Карлуш Кейруш Эрон терма жамоасини кетма-кет икки бор жаҳон чемпионатига олиб чиқиб миллат фахрига айланди деган гапингиз учун миннатдорчилик билдираман. Футболда мухлислар меҳрини қозонишдан бўлак катта мукофот йўқ. Мен буни доим айтиб келганман. Лекин яна савол туғилади: танқидчилар билан ким шуғулланади? Бир нарсани тўғри тушунинг: тўғри маънодаги танқидчилар билан душман орасида катта фарқ бор. Душманлар кучни қаердан оляпти? Бизга молиявий кўмакни ким берган, ким бизни спорт формалари билан таъминлаган, ўртоқлик учрашувлари ўтказишга ким кўмаклашган? Бу ҳақда кимдир ўйлаб кўрганми? Нима сабабдан мен бизга умуман фойдаси тегмаган одамлар ҳақида гапиришим керак? 

Х.Холиқов таржимаси.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+1   
01 май 13:43:23
Fkneftchi
Eron xam muammolar girdobida ekanda bizni UFA da bunday muammolar yoq lekin qoyil kalrus keyrush shunday sharoitda xam natija qilib berdi
   
15 май 17:12:52
СогдианаПФК
Кейруш жаноблари матбуотчилар билан танкидчиларни фаркини матбуотчиларга айтиб бермокчи. Сизлар яхши, сизлардан хам "ИТ" яхши кабилида.
   
15 май 17:07:59
СогдианаПФК
Шу мухбирлар яна бир маротаба малака ошириб олсалар яхши иш булармиди!!! Макола умуман бошка мавзуда еритилган. Лекин, Сарлавхаси бошка мавзуга тортади. Телба-тескари.
   
15 май 17:02:00
СогдианаПФК
Абрамов канака савиядаги мураббий эканлигини "Бунедкор"ни болалари билан исботлаб куйди. Шундай экан ортикча гап-сузга на хожат. Иванушка.
   
13 май 01:36:23
Счасливчик
Хакикий еркак Катар давлати Еронга йордам берганини очик ойдин айтиб берганди футбол хам иктисод))))))
   
10 май 04:08:39
Xudoberdi
Man uchun ABRAMOV N1
   
01 май 14:55:38
Scofield
Tushunmayman Murabbiylar Maydonga Faqqat G'alaba Uchun Chiqamiz Deydi. Axr Xechkim Mag'lubyat Uchun Chiqmaydiku
   
01 май 13:50:36
Химик
Что за журналисты у вас в редакции? Колумбия, а не Колмубия)))
   
01 май 13:44:44
Murodjonandijon
Abramoc davrida ozb juda kuchli tarkib va juda yaxwi xujumkor oyni bor edi muxlislarni Nega murabiy xaydawgani xali ham tuwunmasa kerak ****** qanchasi wubxali oyn va mazmunsiz oynlari kop bolsa ham negadur oxirigacha qoyib beriwdi balki soqqani faqat ****** qilmagandur
   
01 май 13:39:11
Mash'al (Yo'lbarslar)
Шуни биламанки, Кейруш бошчилигидаги Эронни Абрамов ер тишлатганди. Демак Абрамов ҳам кучлироқ термаларни бошқара олади, аммо Ўзбекистон терма жамоасини эмас.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг