UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  1 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  3 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  8 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  6 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  15 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  20 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  4 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  7 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  21 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  4 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  19

Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади Янгиликлар

Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 июнь куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида Эрон термасига қарши рўбаро келади.

Эрон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Австрияда тайёргалик кўрмоқда. Эронликлар устози Карлуш Кейруш Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бўлажак баҳс олидидан ўз фиркларини ёзиб қолдирди.

“Австриядаги ўқув-машғулотлар йиғинида эканмиз, ўз-ўзимизга бир савол бериш вақти келди: Ўзбекистонга қарши ЖЧ саралаш ўйини олдидан фидойилик ёки қониқиш ҳосил қилишмиз керакми? Бошқача қилиб айтадиган бўлсам, Ўзбекистонга қарши беллашувда киритиладиган 3 очко ЖЧ йўлланмаси учун  “матч-поинт” бўлади.

Ўзбекистонга қарши ўйин биз учун худди ЖЧ финалидек бўлади. Ҳар доим айтиб келганим каби, биз ўзимизнинг Жаҳон чемпионатимизни ўйнаяпмиз! Ўзбекистон билан ўйин энг қийини ва  муҳими бўлибгина қолмай, жамоа сифатида кучимизни кўрсатишга катта имконият беради. Бўлажак ўйиндан қониқиш ҳосил қилиш эмас, ҳар бир дақиқа ва ҳар бир лаҳзада тўлиқ бурч, тўлиқ эътибор, тўлиқ профессионалликни кўрсатишимиз керак.

Бундан ками бизни қониқтирмайди, чунки муваффақият осонлик билан келмайди. Жамоанинг ҳар бир футболчиси, ҳар бир ходими ва саралаш босқичи учун масъул бўлган ҳар бир инсон борини бериши ва фидойилик қилиши лозим”, – деди Карлуш Кейруш.

Маълумот учун, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар термалари эгаллаган.


Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика