UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  7 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  2 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  106 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  15 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  469 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  3 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Карлуш Кейруш кескин танқидга учради Янгиликлар

Карлуш Кейруш кескин танқидга учради

Эрон терма жамоаси бош мураббийи қаттиқ танқид қилинди.

Кейруш ўз интервьюсида Осиё Кубогидаги мақсад ҳақида гапириб, бунда португалиялик мураббий кучли тўртликдан жой олсак, биз учун катта воқеа деганди.

Кейрушнинг айтишича, Австралия, Япония ва Жанубий Корея ярим финалга йўл олади. Учинчи жамоа бўлиш эса Эрон, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Ўзбекистон ва Хитойдан бирига насиб этади.

Унинг бу гапи бир пайтлар Эрон терма жамоасида ўзини кўрсатган Ходадад Азизига ёқмади ва португалиялик мутахассисни кескин танқид қилди:

"Жаноб Кейруш, бизлар аҳмоқ одамлар эмасмиз. Осиё Кубогида кучли тўртликка кириш бу сизнинг мақсадингиз, бизнинг эмас. 1996 йилги Осиё Кубогида биз ҳеч қандай ўртоқлик учрашуви ўтказмасдан учинчи ўринни олгандик. Ўшанда Эрон мусобақанинг энг яхши жамоаси бўлиш билан бирга Фейр плей совринини ҳам олган. Али Дайи эса энг яхши тўпурар бўлганди".

"Лекин сиз ҳозир кучли тўртлик ҳақида гапиряпсиз. Сиз 8 йилдирки шу жамоани бошқаряпсиз ва дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийларидан бири ҳисобланасиз. Бизга Осиё Кубогига бориб чемпион бўлиб қайтадиган мураббий керак".

Эслатиб ўтамиз, 47 ёшли Ходадад Азизи 1996 йилги Осиё Кубогида терма жамоа ҳужумчиси бўлган. Кейинчалик айнан унинг Австралияга урган голи туфайли Эрон Францияда ўтказилган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика