UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0

Карлос Гонсалес: "Таркибимизда миллий жамоада ўйнаган ва халқаро майдонларда амалиёти бор ўйинчилар мавжуд" Янгиликлар

Карлос Гонсалес: "Таркибимизда миллий жамоада ўйнаган ва халқаро майдонларда амалиёти бор ўйинчилар мавжуд"

Эртага ОФК 2023 йилги Осиё Кубоги саралаш баҳслари старт олади.

Эртанги Бангладеш ва Қувайт терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Қувайт бош мураббийи ва ўйинчиси иштирок этди.


Карлос Гонсалес (бош мураббий): "Биринчи ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, уларнинг таркибида яхши футболчилар бор, аммо биз баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Тайёргарликдан қониқдим.


Эид Ал Рашиди (ўйинчи): "Эртанги ўйинга тайёрмиз. Биз Бангладешга қарши қийин ўтказамиз. Барчани ҳурмат қилган ҳолда, уларга омад тилаб қоламан.


- Қувайт саралаш ўйинларини ўтказа олмаслигини маълум қилди. Бу сизларга қандай таъсир қилди ва қандай ноқулайликлар келтириб чиқарди?

- Бунинг ўйинимизга таъсир қилиш мумкин бўлган бир жиҳати иқлим ва вақтдир. Қолган масалаларда, жумладан ташкилий ишларда муаммо бўлмаслигига аминман. Барча ўйинлар сифатли майдонларда ўтади.

Бизни таркибимиз тўлиғича Қувайт чемпионатидаги ўйинчилардан ташкил топган, легионерлар йўқ. Таркибимизда миллий жамоада ўйнаган ва халқаро майдонларда ўйнаган ўйинчилар мавжуд. Жумладан, матбуот анжуманида иштирок этаётган футболчи миллий жамоада халқаро майдонларда ҳаракат қилган.

Айни пайтдаги вазият ҳаммада бир хил, ҳаммага мушкул. Бунга қарамай, ҳамма терма жамоалар вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёрланишмоқда, бизда ҳам Қувайт футбол федерацияси барча зарур шароитларни яратиб беришди ва имкон даражада тайёргарлик кўрдик.



Маруфул Хақи: "Ўзбекистон мезбон сифатида аллақачон мусобақанинг финал босқичига йўл олган. Қолган бир йўлланма учун жамоалар ўртасида яхшигина рақобатга гувоҳ бўламиз" 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика