Карло Анчелотти: «Реал» Озилни сотиб хато қилди»

Narzulla Saydullayev
18 янв 2014, 09:03
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти клуб Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Озилни «Арсенал»га сотиб юборганидан афсусда.
«Ўйлашимча, Озилни «Реал»дан кетишга рухсат бериб хато қилдик. У жамоамизга кўп фойда келтирган бўларди.

Нима бўлган тақдирда ҳам «Реал»да ажойиб ҳужумкор ўйинчилар бор. Гонсало Игуаин «Наполи»га ўтди, бироқ бизга янги ҳужумчи керак эмас»,- дейди Анчелотти.

Бу мавсумда Озил Англия премьер-лигасида 16та ўйинда 4та гол уриб 7та голли пас берди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›