Карло Анчелотти: «Погба «Реал»да? Бўлиши мумкин»

Aziz Tukhtamuradov
13 мар 2014, 08:59
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Ювентус» ярим ҳимоячиси Пол Погбани мадрид жамоасига келиб қўшилиши мумкинлигига оид ҳабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Уни “Реал”га таклиф этаманми, Нимага йўқ? У ажойиб ва келажаги порлоқ футболчилардан. У хозирда дунёнинг энг яхши ёш ярим ҳимоячиларидан биридир.

“У “Ювентус” сафида ҳам ажойиб ўйин кўрсатмоқда”, - деб айтиб ўтди италиялик мураббий.

Аввалроқ эса, “Реал” ва “Ювентус” раҳбарлари футболчи борасида музокара ўтказишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›