Карло Анчелотти: “Катта клубларда узоқ муддат ишлаш қийин”

Aslanov Jasurbek
17 дек 2016, 01:56
“Бавария” бош мураббийи Карло Анчелотти мураббийларнинг бир жамоада узоқ муддат ишлаши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен “Реал”да ишлаганимдан бахтлиман, гарчи ўша вақтда клуб доимий равишда мураббийларни ўзгартириб келган бўлса ҳам. Бу бизнинг фаолиятимизнинг бир қисми. Ҳеч бир мураббий бундан кафолатланмаган. Умуман олганда катта клубларда узоқ муддат ишлаш жуда қийин масала. Сабаби катта жамоаларда талаб жуда ҳам юқори бўлади.

Албатта, бу борада ўрнак оладиган ҳолатлар бор: сэр Алекс Фергюсон “Манчестер Юнайтед”ни 25 йил шуғуллантирди, Арсен Венгер ҳам “Арсенал”ни  салкам шунча муддат бошқариб келмоқда. Аммо, афсуски, катта жамоаларнинг ақшлик хўжайинлари мураббийнинг фаолиятига эмас, кўпроқ молиявий ҳолатга эътибор қаратишади”, деди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›