Карло Анчелотти: "Инглиз жамоалари испан клубларидан кучлироқ дейишганди, аммо ярим финалга Ла Лиганинг икки вакили чиқиб бўлди"
13 апр 2022 03:44
Янгиликлар
Карло Анчелотти: "Инглиз жамоалари испан клубларидан кучлироқ дейишганди, аммо ярим финалга Ла Лиганинг икки вакили чиқиб бўлди"
"Қироллик клуби" икки ўйин натижасига кўра (3:1, 2:3) устун келди ва кейинги босқичда "Манчестер Сити" – "Атлетико" жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Ўйиндан кейин мезбонлар устози Карло Анчелотти журналистлар саволларига жавоб берди.
"Осон ўйин бўлмади. Менимча, бугун бизга гол уриш учун керакли даражада иштиёқ етишмади. Чунки бунга у қадар зарурат йўқ эди
Иккинчи гол ноҳақ урилди, ҳисоб 0:3 бўлганидан кейин эса футболчилар уйғонишди ва натижа учун борларини бериб, характер кўрсатишди. Назаримда ажойиб тўқнашувда ҳақли ғалабага эришдик. Учта тўп ортда қолаётганимизда биз ўзимизни эркинроқ ҳис эта бошладик ва ушбу стадион, клуб мўъжизаси катта саҳнага чиқди.
Инглиз клублари испан клубларидан кучлироқ дейишганди. Ярим финалга эса Ла Лиганинг икки клуби чиқди", – деди Анчелотти.
Фикрлар