UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Металлург" – "Олимпик" 1:2 (матнли трансляция)  6 20:00Суперлига. "Насаф" — "Навбаҳор" 1:2 (матнли трансляция)  69 19:54Англия — Словакия. Таркиблар маълум  2 19:39Интервью. Луисма Эрнандес — "Металлург", Суперлига, ва Испаниянинг Евро-2024 турниридаги иштироки ҳақида  1 19:26Ана холос! "Барса" Феликс ва Канселунинг қолмаслиги ҳақидаги постларни ўчириб ташлади, чунки уларни сақлаб қолмоқчи  0 18:51"Наполи"ни олти ўйинчи тарк этди  0 18:22Расман: "Ювентус" 50 млн евролик трансферни амалга оширди  3 17:52"Барселона" Феликс, Канселу ва Алонсонинг клубда қолмаслигини эълон қилди  2 17:26Мората ҳам Саудия Арабистонига йўл оладими?  3 16:58Аспиликуэта "Атлетико"да яна бир мавсум қолади  1 16:27Гаттузо ўз жамоасига Ракитични олиб келмоқчи  0 15:57Суперлига. Қолдирилган учрашувларни ўтказиб юборадиганлар  2 15:33"Насаф" 2017 йилдан буён Қаршида "Навбаҳор"ни юта олмаяпти  27 15:03"Атлетико" тўрт ўйинчи билан хайрлашганини эълон қилди  1 14:34Де ла Фуэнте Мамардашвилининг Хвичани бутун Испания терма жамоасидан яхшироқ деган фикрига муносабат билдирди  5

Карло Анчелотти: «Эҳтимол, Италияга қайтарман, аммо терма жамоага эмас» Янгиликлар

Карло Анчелотти: «Эҳтимол, Италияга қайтарман, аммо терма жамоага эмас»

Италиялик мутахассис Карло Анчелотти гарчи ҳозир «Бавария»ни бошқараётган бўлсада, «Реал»даги даврини илиқ хотиралар билан эсга олади.

У жумладан, Marca нашри мухбирлари билан суҳбат чоғи айнан «галактикос» бош мураббийи сифатидаги иши юзасидан атрофлича гапириб берди. Шунинг баробарида фаолиятидаги янги чорлов моҳиятига ҳам тўхталди.

- Ниҳоят, яна мураббийлик ўриндиғига қайтдингиз. Фаолиятингиз давомидаги илк танаффусдан сўнг иш маромига қайта тушиш мураккаблик туғдирмадими?


- Йўқ, чунки футболни чинакамига яхши кўраман. Мана, мураббийлик ишини жуда кучли жамоада қайта йўлга солдим. Хуллас, ғоят бахтиёрман. Умуман, бир йиллик таътил фақат фойдамга ишлади - Канадада вақтни мароқли ўтказдим.

- Хўш, нега айнан шу вақтда танаффус олишга қарор қилдингиз?

- Чунки 20 йиллик узлуксиз ишдан сўнг ҳордиқ чиқаришга эҳтиёж сезгандим. Қолаверса, операция столига ётдим ва бу жараёндан кейин менга 2 ойча хотиржамлик зарур бўлди. Ҳа, фаолиятимни «Милан»да давом эттиришим мумкин эди, бироқ ўша пайт қайтишга тўлиқ тайёр эмасдим.

- Бироқ «Реал»дан кетмаганингизда, таътил ҳам бўлмасди, шундайми?


- Бу ўз-ўзидан тушунарли. Лекин «Реал»даги ишим якунланди ва таътилни ортиқ ортга суриб бўлмасди.

- «Мадрид» чиндан ҳам, бошқа клублардан кескин фарқланадими?


- Фақат бир гапни таъкидлашим мумкин: ўзини ҳурмат қилувчи ҳар қандай мураббий фаолияти давомида «Реал»ни бошқаришга уриниб кўриши керак. Гап жаҳондаги энг буюк клуб ҳақида кетяпти. Мадридда сен ноёб ва деярли бебаҳо тажриба орттирасан. Бунақаси бошқа ҳеч бир жамоада йўқ. Бутун ер юзида «Реал»ни кўришга ишқмандлар кўп. Жамоани ҳар жойда улкан оломон қарши олади. Меҳмонхоналарда, аэропортларда... Қайтараман, бу ноёб тажрибаки, уни амалда синаб кўриш керак. Ҳа-я, «Мадрид»дан истеъфога чиқиш ҳам худди шундай (кулади).

- Очиғи, кўпчилик Испания пойтахтида 2 йилдан кўпроқ ишлашингизни кутганди...


- Шартномага имзо чеккан куниёқ вақти келиб, ҳаммаси интиҳо топишини яхши билганман. Тан олишим керак, «Реал»даги давр ўта қизғин ва босимга бой бўлди. Лекин бу 2 йилга «ажойиб» сифатини қўллашим жоиз.

- Хўш, «Реал» ва бошқа клублар ўртасида қандай тафовут борлигини пайқадингиз?


- Тарих, анъаналар, фанатлар... Такрор айтаман, бутун дунё «Реал»га ошуфта.

- Нима, «Қироллик клуби»да бўлган ҳар бир киши унинг мухлисига айланадими?


- Албатта. Шахсан мен ҳам «мадридчи»ман. Клубга шу қадар қаттиқ боғланганманки, буни «Милан», «ПСЖ» ёки «Челси»га нисбатан муҳаббатимга қиёслаш мумкин.

- Мадридлик фанатларга айниқса,  ўз офисингизда сақланаётган «десима» (ЕЧК|ЕЧЛдаги 10-ғалаба) лаҳзалари акс эттирилган сурат ёқади.


- У ўзимга ҳам маъқул. Зеро, «десима» - фаолиятимдаги энг ёрқин лаҳзалардан бири. Уни ЧЛда «Милан» билан нишонлаган биринчи ғалабамга тенглаштириш мумкин. Демоқчиманки, ҳар иккиси мен учун бирдек қадрли. Ахир кубокни ютиш йўлида яхшигина тер тўкишимизга тўғри келган.

- Футболчилар учун ҳам мураббий, ҳам дўст бўлишни қандай уддалаяпсиз?


- Энг асосийси - ўзаро ҳурмат. Доимо шогирдларимга ҳурмат кўзи билан қарайман, улар бунга жавобан нафақат мен, балки ёрдамчиларимга нисбатан ҳам худди шундай муносабатда бўлишади. Футболчилар билан дўстона алоқа ўрнатишнинг ёмон томони йўқ. Лекин чинакам дўстлик кейинроқ - уларга устозлик қилишни тўхтатганингдан сўнг бошланади. Шу маънода айтсам, ҳозирда Криштиану Роналду ва бошқалар билан дўстман. Умуман, ўша пайт «Реал»да тўпланган барча йигитларга қаттиқ боғланиб қолгандим. Улар билан ишлаш жону-дилим эди.

- Омад шабадаси сизга «десима»ни олиб келганди, бироқ «Реал» бошқарувидаги иккинчи мавсумда айнан шу нарса етишмаслигидан жабр тортдингиз...


-  Ҳа, бироқ ўта муҳим ижрочи - ди Мариянинг жамоамиздан кетганини ҳам унутмаслик керак. Тўғри, сафимизга қўшилган янги футболчилар - Кроос ва Хамес Родригес ўзларини яхши томондан кўрсатишди. Умуман, ўша мавсум ажойиб ўтаётганди. Бироқ охирида бизни жароҳатлар қийнаб қўйди. Дейлик, «Атлетико»га қарши кечган муҳим баҳсда 5 нафар асосий футболчимиздан фойдаланолмадик. Шунга қарамай, охиригача мардона курашдик, бироқ ҳар бир клуб мураббий ишини мустақил баҳолаш ҳуқуқига эга. Хуллас, «Мадрид» раҳбарияти ўзгариш қилишни лозим топди. Айтишим жоиз, ўша истеъфо клубга нисбатан яхши муносабатимни ўзгартирмайди. «ПСЖ» билан хайрлашувим эса сал бошқача чиққанди - Париждан ўзим кетишни истагандим.

- Ўзи битта жойда қанча иш юритиш маъқул, сизнингча?


- Унчалик узоқ эмас. Ўйлашимча, 2 йил - идеал муддат. Ҳа, «Реал»да кўпроқ ушланиб қолишни истаганим рост. Бироқ катта клубларда тўхтамай соврин ютишинг талаб қилинади. Афсуски, бунинг иложи йўқ. Улкан босимни ҳис қилишинг эса айни муддао. Шахсан мен босимни хуш кўраман. Айтганча, мудом футболчилар билан алоқадаман, уларни ўйинларга муносиб тайёрлашим шарт. Бундай тиғизлик босимни ўйлашга имкон қолдирмайди. Иккинчи томондан, агар маълум даражада босим бўлмаса, зерикиб ҳам қоласан.

- «Бавария» қандай экан?


- Бой тарихга эга буюк клуб. Яхши шаклланган, прзиденти ҳам зўр. Унинг ўзи вақтида футболчи бўлган. Таркибда эса бир-бирларини яхши биладиган савияли футболчилар бор - Нойер, Лам, Мюллер...

- Гвардиола қолдирган мерос ҳақида нима дея оласиз?


- Жамоа тўпни назорат қилиш ва ҳимоядан ҳужумга ўтиш бобида жуда кучли. Муҳими, ўта шиддатли ҳужум уюштиради. «Бавария» бошқарувини қўлга олганимдаёқ инқилоб ясамаслигимни айтгандим. Чунки бунга ҳожат йўқ. Хуллас, жамоа шу туришида ҳам рақобатбардош ва энди ЧЛда ҳам яхшироқ натижа кўрсатишга уринишимиз шарт.

- Бу турнирда сизни қандай натижа қониқтиради?


- Табиийки, фақат ғалаба. «Бавария» охирги 3 мавсумда 3 марта ярим финалга чиқди. Муҳими, ҳал қилувчи вақтларда жароҳатлар панд бермаса, бас. Бироқ бу масалага таъсир ўтказишнинг иложи йўқ.

- Қайси клубларни ЧЛ фаворитлари сифатида тилга оласиз?


- /алаба қозонишга қодир 7та жамоа бор: Испаниядан 3та, шунингдек, «Ювентус», «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «Бавария».

- Испания чемпионатида-чи?


- «Реал» - фаворит. Бу жамоа ҳар доим чемпионликни кўзлайди. Бироқ 4 йилдан буён Ла- лигада мақсадига эришмаяпти. Бу ҳолат жамоа иштиёқини оширади. «Реал» трансферлар бозорида фаоллик кўрсатмади? Қаранг, Мората қайтди, яна Асенсио мисолида қизиқарли тўлдириш бор. Мадридликларга миллий чемпионатда бошқа омадсизликка учрамасликни тилайман, ЧЛда эса озгина четга чиқишни, шунда «Бавария»да кубокни ютиш имконияти нисбатан ошарди (кулади).

- Роналду учун қандайдир чек-чегара борми?


- Менимча, Криштиану жорий мавсум ҳам одатий тарзда кўп гол уради. Ҳаттоки, жароҳат ҳам унга халақит беролмайди - тайёргарлиги зўр, барибир. Шундай экан, чегара билмайди, чунки машғулотларда қалбан ишлайди ва тикланиш жараёнига ҳам ўта масъулият билан ёндашади. Ҳа, Роналду гоҳо чарчагандек кўринади. Лекин тикланиш худди машғулотлар каби ўта муҳимлигини теран тушунади. Оддий айтганда, замонавий футбол талаби даражасида муҳим билимга эга. Рамос бир сафар машғулотлардан сўнг шундай деганди: «Испаниядаги тушунчага кўра, ҳаддан ортиқ сув ўсимликка зарар». Демоқчиманки, машғулотларда футболчиларга юклама беришда эҳтиёткор бўлиш керак. Ҳозирда жамоалар мавсум давомида чамаси 60тадан ўйин ўтказишяпти, бу олдингидан 2 баравар кўп. Демак, барчасини ҳисобга олиб, меъёрни унутмаслик лозим.

- Месси ёки Роналду? Сиз доимо қўл остингизда шуғулланган Криштиануни биринчи ўринга қўйиб келгансиз.


- Дўстлар, Месси билан ишлаб кўрган эмасман. Умуман, бу саволга жавоб бериш - мантиқсизлик. Бир йил Роналду яхшироқ ўйнаса, иккинчисида Месси кучлироқ туюлади. Муҳими, ўртадаги рақобат ҳар иккисига ёрдам беряпти. Умуман, гап қойилмақом имиджга эга икки буюк футболчи ҳақида кетяпти. Бошқа футболчилар ҳам майдонда шундай зўр ўйнашлари мумкиндир, бироқ бунчалик ёрқин образга эга эканликлари билан мақтанолмайдилар.

- Яна ўз фаолиятингизга қайтамиз: иш жойи сифатида нега айнан Германияни танладингиз?


- Бунгача Италия, Англия, Франция ва Испанияда ишлагандим ва доира тўлиқ бўлишини истадим. Шу боис, Германиядаман. Хўш, Италияга қайтаманми? Эҳтимол. Бироқ фақат клублардан бирини қўлга олишим мумкин, терма жамоадаги иш - мен учун эмас. Чунончи, ҳар куни қизғин иш жараёни билан банд бўлишни ёқтираман.

- «Реал»га қайтишингиз ҳам мумкинми?


- Нега «Йўқ», дейишим керак? Бундай вариантни рад этишимга ҳеч қандай сабаб йўқ. Қайтараман, у ерда бебаҳо тажриба тўпладим. Ўз ўрнида, «Реал»да ишлаш имкониятини тақдим этгани учун клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдиришим жоиз.

Ҳ. МАСАИДОВ тайёрлади

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика