Карлес Кото "Бунёдкор"ни тарк этди

Narzulla Saydullayev
18 июл 2014, 16:40
"Бунёдкор" испаниялик легионер Карлес Кото билан хайрлашди.
Давралар оралиғида клуб селекция ишларини давом эттирмоқда. Жамоани кучайтириши мумкин бўлган янги футболчилар синовдан ўтказилмоқда. Шу билан бирга “Бунёдкор” сафини футболчилар тарк этишмоқда.

Жумладан, испаниялик ярим ҳимоячи Карлес Кото клуб билан келишган ҳолда шартномани бекор қилди. Унга клубимиз сафида ўзини кўрсатишга жароҳатлар халал берди шекилли. "Бунёдкор" сафида у жами 10та ўйин ўтказди - 6 марта олий лигада, 3 марта ОЧЛ ва 1 марта Ўзбекистон кубоги доирасида.

"Бунёдкор" футбол клуби Карлесга жамоамизда ўтказган давр учун раҳмат айтади, унга кейинги фаолиятида омадлар тилайди!

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com