Кариус “Ливерпуль” машғулотларига қўйилмайди

6 май 2020, 07:45
Лорис машғулотларда қатнашмайди.

Қайд этилишича, Лорис Кариусга “Ливерпуль” машғулотларда иштирок этиш имкониятини тақдим этмайди. Боиси клуб уни ёзда нима қилиб бўлса ҳам сотиб юбориш ниятида. АПЛ қайтадан бошланадиган бўлса ҳам футболчи мусобақа қайдномасига киритилмайди.

Маълумот учун, Кариус 2018 йилдан бери “Бешиктош”да ижара асосида ҳаракат қилаётганди. Аммо турк клуби билан молиявий муаммолар сабаб у яқин шартномани бекор қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Liverpool Echo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›