UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  1 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  6 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  31 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0

Каримжон Бозоров: "Иккинчи таймда сал бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Каримжон Бозоров: "Иккинчи таймда сал бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор-фарм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Каримжон Бозоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Хоразм аҳлига салом. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Иккинчи таймда сал бўшашдик. Зоналар пассивлик кузатилгани учун гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда, ўйин тенг курашлар остида десак бўлади. Бу мағлубиятдан тўғри ҳулоса чиқариб, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга интиламиз. 

- "Навбаҳор-фарм" жамоасининг Про-лигада иштирок этишдан мақсади нима?

- Асосий мақсадимиз ёшларни тайёрлаш. Про-лига ҳам деярли Суперлига билан тенг турнир. Мақсадимиз ёшларна ўйин амалиёт бериб, катта жамоаларга тайёрлаш. Шу билан бирга, Про-лигада яхши натижа қайд этишни мақсад қилганмиз. 

- Шерзод Ғуломжоновнинг захирада қолдирилишига муносабат билдирсангиз.

- Шерзод Ғуломжоновга келадиган бўлсак, у ушбу ўйинга қилинган тактикага тушмай қолди. Умуман олганда, у яхши футболчи. Секин-секин жамоага қўшилиб кетмоқда. Унинг позициясидаги йигитлар бироз ёшроқ. Ҳар бир позицияда рақобат бўлиши керак. Шерзод ҳам ўз позициясида рақобатни ютиб чиқса, майдонга туширилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика