

Хабарингиз бор, қизлар янги мавсумда халқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Ўтган мавсумда "Севинч" шрафини ҳимоя қилган Зумрад Назарова, Лианна Нарбекова, Юлдуз Шодиева, Алвине Нигонжа, Мумуни Фусеина, Грейс Дангмеи, Солиҳа Ҳусниддиновалар жамоани тарк этишди. Уларга самарали ҳамкорлик учун ўз ташаккуримизни билдирган ҳолда кейинги фаолиятларида омад тилаймиз", - деб ёзади "Севинч" матбуот хизмати.
Жамоа мураббиялари кетган футболчиларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида бир қанча футболчиларни жамоага жалб қилишди. Булар: Людмила Карачик, Умида Зоирова, Азиза Норбоева, Марина Косникова, Ҳолида Дадабоева, Лейла Ораниязова. Барча футболчилар билан икки йиллик шартнома имзоланди.











