UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Венгер: "Роналдунинг МЮга қайтганини хато демаган бўлардим"  3 19:50Асрор Алиқулов: "Янгиер" футболчиларига бўшлиқ ва вақт берсак, истаган ишини қилиши мумкин эди"  0 19:28Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди"  0 19:11Про лига. "Хоразм" "Арал Самали"ни йирик ҳисобда ютди, "Шўртан" "Янгиер"ни енгди  1 18:47Olamsport: Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШга жўнаб кетди, "Фергюсоннинг Хабиб ҳақидаги ҳикоясини якунламоқчиман"  0 18:33Бешинчиси беш бўладими?  8 18:24"Торино" Белоттини сақлаб қолмоқчи  0 18:01"Ньюкасл" "Реал"нинг юлдуз футболчисини нишонга олди  4 17:58"Футбол олами". Мураббийлар қўзғолон кўтарган 23-тур ҳақида барчаси   18 17:38МЮ Конте билан алоқага чиқди. Италиялик клубни бошқаришга рози  10 17:35Ҳафта ўртасидаги баҳслар: А Серия 10-тур превьюси  1 17:16Дибаланинг қачон "Ювентус" билан янги шартнома имзолаши маълум бўлди  0 16:53"Реал" Кроосга янги шартнома таклиф қилади  1 16:42"Нефтчи" Про лига тўпурари билан шартномани бекор қилди  21 16:41МАҚОЛА. ОФК кубоги-2011 қаҳрамонлари. Улар ҳозир қаерда?  10

"Карачик ва Тиловова хорижда ўйнай олади" — "Бунёдкор-Wоmen" вакили Янгиликлар

"Карачик ва Тиловова хорижда ўйнай олади" — "Бунёдкор-Wоmen" вакили

Тошкентнинг "Бунёдкор-W" жамоаси ярим ҳимоячиси Нозима Эргашева билан суҳбатлашдик.

Маълумот учун, 2001 йилда туғилган тажрибали футболчи Олий Лиганинг жорий мавсумида 9 бор рақиблари дарвозасига йўл топишга улгурган.

Нима учун айнан футбол?

— Эсимни танибманки, футболга қизиқаман. 6 ёшимга қадар кўчада болалар  билан тўп ўйнар эдим. Кейинроқ эса А.Р. Исмаиловичнинг шогирдлари сафига қўшилдим ва болалар билан машғулотларда қатнаша бошладим. Кейинчалик мураббий мени Олий Лигага тавсия қилдилар. Шу тариқа қизлар Олий Лигасига кириб келдим. 

Бу спорт турини танлаганингизга афсус қилган пайтларингиз бўлганми? (қандай вазиятларда?)

—  6 ёшимдан бошлаб ҳозиргача футбол ўйнайман. Лекин бутун ҳаётим давомида ҳали бундай ҳис бўлмаган. 

"Бунёдкор-W"даги шароитлар, машғулотлар ҳақида айтиб берсангиз, камчиликлар ҳақида ҳам.

—  Клубимизда барчаси яхши. Машғулот ўтказишмиз учун ҳамма шароит ва имкониятлар мавжуд. Машғулотларимиз қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтади. Ҳамма жамоаларнинг камчиликлари бўлади. Лекин шунга қарамай бизнинг жамоа Ўзбекистондаги энг зўрларидан.

Эркаклар футболида легионерларимиз сони ошмоқда. Сизда ҳам шундай ният борми?

— Албатта, бу ҳар бир футболчининг орзуси. Агар таклиф тушса, авваламбор, мураббий билан маслаҳатлашардим.

Бунинг учун ўз устингизда кўп ишлашингиз керак. Машғулотлардан кейин ҳам алоҳида шуғулланиб турасизми?

—  Ҳар бир футболчи ўзининг камчиликлари устида якка тартибда шуғулланади. Лекин буни ҳам мураббий назорат қилади.

Футболда мураббий жамоанинг ўйинига қанчалик таъсир ўтказади?

— Фикримча, 80 фоиз бўлса керак. Майдонда биз ўйнаймиз, муаббиймас. Лекин мураббийнинг кўрсатмалари асосида у ўргатган ҳаракатларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма эътибор мураббийнинг фикрига қаратилади. Майдондаги футболчи 20 фоиз вазиятлардагина ташаббусни ўз қўлига олади. 

Сиз билан ишлаган энг кучли мураббий ким?

—  Энг яхши деб Аҳмедов Равшан Исмаиловични кўрсатардим.

Агар танлаш имкониятингиз бўлганда қайси жамоада тўп сурардингиз?

— Ўзбекистондан фақат ўз жамоам “Бунёдкор-W”ни танлайман.

Катта мағлубиятлардан сўнг ўзингизни қандай чалғитасиз?

— Мағлубият мен учун қандайдир маънода мотивация бўлади. Кўп ҳолларда онамни далдаси ёрдам беради. 

Футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқасиз?

—  Волейболга қизиқаман ва ўйнаб тураман. Бўш вақтимнинг асосий қисмини китоб мутолааси билан ўтказаман. 

Ўзбекистондаги аёл футболчилар орасида хорижда ўйнай олиш даражасида деб кимларни айта оласиз?

—  Людмила Карачик (“Бунёдкор-W”) ва Лайло Тиловова ("Севинч").

Сизнинг спортдаги кумирингиз ким?

 —  Мен ҳеч кимга ҳавас қилмиман, шу қаторда ҳасад ҳам. Орзуга келадиган бўлсак, ҳар томонлама мукаммал бўлишни орзу қиламан.

Аёллар футболини ривожлантиришимиз учун нималар қилишимиз керак?

—  Энг муҳими спортчининг қизиқишини сўндирмасдан, аксинча унинг ривожланиши учун шароит яратиш керак. Уларга адолат билан ёндашиш керак. Спортчига етарлича эътибор қаратилса, ҳаммаси фақат яхши томонга ўзгаради.

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+1   
05 окт 02:22:25
Бабакулов.Ш.Н
Металлургда футболчи булиб танилгансанку.
Шунчалик хам буладими одам. Рахмат дейишга журьат килмабсан
   
09 окт 10:59:37
SUPERLIGA20
Бабакулов.Ш.Н фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Металлургда футболчи булиб танилгансанку. Шунчалик хам буладими одам. Рахмат дейишга журьат килмабсан
Чемпионлик билан табреклайман.
   
08 окт 21:28:54
SUPERLIGA20
Бабакулов.Ш.Н фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Металлургда футболчи булиб танилгансанку. Шунчалик хам буладими одам. Рахмат дейишга журьат килмабсан
Язшимисиз, Сугдиёнада яхши ишлибсиз чарчаманг, насб килса кубокни хам оламиз.
   
05 окт 10:06:26
HAVASKOR JURNALIST
Бабакулов.Ш.Н фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Металлургда футболчи булиб танилгансанку. Шунчалик хам буладими одам. Рахмат дейишга журьат килмабсан
So'g'diyonadagi aslida Metallurgda qolib ketgan ishlarizi qaytib davom ettirsangiz xursand bo'lardik!
   
05 окт 10:03:22
HAVASKOR JURNALIST
Бабакулов.Ш.Н фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Металлургда футболчи булиб танилгансанку. Шунчалик хам буладими одам. Рахмат дейишга журьат килмабсан
Sherali Boboqulov aka Metallurg-Womenga qayting iltimos!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика