UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  29 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6

"Мураббий учун бир эшик ёпилса, иккинчиси очилади" - "Истиқлол"ни тарк этган Виталий Левченко Championat.asia сайтига интервью берди Янгиликлар

"Мураббий учун бир эшик ёпилса, иккинчиси очилади" - "Истиқлол"ни тарк этган Виталий Левченко Championat.asia сайтига интервью берди

Хабарингиз бор, кеча Тожикистонниг "Истиқлол" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

2020 йилдан бери жамоада фаолият олиб бораётган украиналик мураббий Виталий Левченконинг клуб шартномаси якунланди. Амалда икки томон келишувни узайтирмасликка қарор қилди. Мутахассис мана шу вақт ичида кўзга кўринарли натижаларга эришди, дея оламиз. Унинг қўл остида жамоа кетма-кет уч йил чемпионат олтин медаллари, икки маротаба Суперкубок ва бир маротаба мамлакат кубогида зафар қучди. "Истиқлол" ўз тарихида илк бор ОЧЛда иштирок этди ва гуруҳдан чиқишга  муваффақ бўлди. Хўш, шундай кўрсаткичлардан кейин ҳам у нима учун клуб билан хайрлашди? Абдулазиз Искандаров бу борада Левченкони суҳбатга чорлади ва бир қатор саволларга жавоб олди. 

- Виталий Григоревич келинг дастлаб жамоадан кетишингиз сабабларига атрофлича тўхталсак...

- Суҳбатимиз аввалида "Истиқлол" клуби президенти Шоҳруҳ Саидзодага, мураббийлар штаби ва барча маъмурий ходимларга ажойиб ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман. Афсуски, профессионал футболда икки томоннинг ажралиши бўладиган ҳодисадир. Мураббий учун бир эшик ёпилса, иккинчиси очилади. У ҳар доим бундай ҳолатга тайёр туриши керак. Мен эса ўсишни, янада олдинга интилишни истайман. 

Жамоага профессионал даражада қўлимдан келганча кўп нарса бера олдим, деб ўйлайман. Таҳлил қилсангиз, 2021 йилги ОЧЛ мусобақасидаги иштирокимиздан сўнг жамоанинг 13 нафар футболчиси хориж клублари билан шартнома имзолади. Шунингдек Осиёда ҳали ҳеч ким танимаган икки нафар ёш футболчи Эрон гранди "Персиполис" клуби сафига бориб қўшилди. Ануш Мабатшоев ва Далер Имомназаровлар миллий терма жамоага жалб қилинди. Бу менинг штабим самарали ва тизмли ишлаганидан далолат беради.

- Демак 3 йиллик фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Менинг ишимга журналистлар, мутахассислар ва мен билан ишлаган футболчилар баҳо бериши керак. Эътибор берсангиз, тарихда илк бор "Истиқлол"ни ОЧЛга олиб чиқдик, "ўлим" гуруҳидан чиқишга муваффақ бўлдик.  Агарда рақибларимиз билан солиштирадиган бўлсак, бюджетимиз, таркибимиз катта фарқ қилишини кўриш мумкин. Умуман олганда максимал натижа кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бу мавсумда ҳам таркибдаги Йўқотишлар билан муносиб ўйнадик. 

- Балки клуб талабларингизни бажармагандир?

- Топ футболчиларни таклиф қилиш учун пулимиз кўп эмасди. Икки ойда яхши жамоа тузиб "Ал Ҳилол" каби жамоаларни мағлубиятга учратиш қийин. Дейлик "Пахтакор" билан солиштирадиган бўлсак, биз молиявий жиҳатдан улардан ҳам пастдамиз. Буни тушуниш лозим. 

- Тожикистонда ишлашнинг қандай қийинчиликларини кўрдингиз?

- Қийинчиликлари ҳақида гапирмоқчи эмасман. Чунки мураббийда доим қандайдир муаммолар учраб туради. Муҳими "Истиқлол" эндиликда янги даражага чиқди. Футболчилар ўсишни бошлади. Бунга юқоридаги мисолларни келтиришим мумкин. 

- Билишимча, жамоадан ўтган йили кетишингиз ҳам мумкин эди. Халқаро майдондаги муваффақиятдан сўнг олдингизда бир қатор хориж клубларидан таклифлар бўлган...

- Ҳа, жамоадан кетишим эҳтимоли йўқ эмасди. Бироқ бундай ишга қўл урмадим. Акс ҳолда мухлислар мени кемани қийин вазиятда ташлаб қочадиган "каламуш"га қиёслашлари ҳеч гапмас. Таркибимиз кучсизланди. Лекин билингки, чўкаётган кемани фақатгина капитан охири бўлиб тарк этади. Орада Қатарнинг "Ал Спайр" ёшлар жамоасини бошқариш таклифига рад жавобини бердим. Боиси "Истиқлол" билан келишувим бор эди. 

- "Турон" ҳам қизиқиш билдирганди...

- Бу борадаги позициямни аввал айтгандим. "Истиқлол"ни мураккаб паллада ташлаб кетганим йўқ. 

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб боряпсизми? Турнир жадвалининг юқори ва қуйи ўриндаги жамоалар ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳа, Ўзбекистон Суперлигасини кузатиб бормоқдаман. Турнир жадвалида жамоалар зич жойлашган. Битта ғалаба орқали юқорига чиқиш ёки аксинча мағлубият билан пастга тушиш мумкин. Жамоалар курашдан тўхтаб қолмаса, кучли интрига йил охирига қадар давом этади. "Динамо" ва "Нефтчи" клублари яхши молиявий ҳолатга эга бўлишига қарамай пастда юришибди. Бу албатта ажабланарли. Лекин мазкур масалада клуб раҳбарлари батафсил жавоб бергани маъқул.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика