

Нико Ковачнинг истеъфосидан сўнг Хорватия футбол Федерацияси бўшаб қолган ўринга бир қатор мураббийлар номзодини кўриб чиқмоқда.
69 ёшли Капеллодан ташқари Марчело Липпи, Роберто Донадони, Лотар Маттеус, Кристоф Даум, Кристиан Пануччи каби мураббийлар шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, Хорватия Евро-2016 саралашида ўз гуруҳида Италиядан 3, Норвегиядан 1 очко кам тўплаб учинчи ўринда бормоқда.



