UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  6 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  31 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0

Кантона футболни бутунлай тарк этади, агар... Янгиликлар

Кантона футболни бутунлай тарк этади, агар...

"Манчестер Юнайтед" уй учрашувларини ўтказадиган "Олд Траффорд" номини даромад учун ўзгартирса, Эрик Кантона футболдан абадий узоқлашишини айтди.

МЮ афсонавий ўйингоҳ номини худди "Бавария" ва "Арсенал" каби ўзгартириб, каттагина пул ишлаб олиш имконига эга бўлса-да, уни ўз ҳолича сақлаб келган. "Қизил иблислар" мухлислари клубнинг мана шундай анъаналарга содиқлиги туфайли ҳам яхши кўришади. 

Эрик Кантона агар "Манчестер Юнайтед" стадион номини ўзгартириб, бу орқали даромад қилишга қўл урса, жамоани қўллаб-қувватлашни бас қилиб, футбол билан абадий хайрлашишини билдирди.

Франциялик афсонавий футболчи "Арсенал" ва "Вест Хэм" клубларини шундай йўл тутиш орқали ўз руҳлари ва тарихини сотган, дея қоралади. "Тўпчилар" 2006 йилда стадион номини "Хайбери"дан "Эмирейтс"га ўзгартирган эди. "Вест Хэм" стадиони эса 2012 йилги Олимпиададан сўнг "Аптон Парк"дан "Олимпик Стэдиум"га алмаштирилганди. Манкунианлар атрофида ҳам "Олд Траффорд" номини ўзгартириш бўйича босимлар бўлган, бироқ клуб бу борада қатъий қолишни уддалаган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика