

“Челси”га келганимдан бери жамоа, мураббийлар ва мухлислар билан бирга кўплаб ажойиб мавсумларни ўтказдим. Мана шу руҳда давом этамиз, деган умиддаман, муваффақиятга эришиш учун курашамиз ва ўз келажагимни шундай кўраман”, дейди Канте.
30 ёшли Канте 2016 йил “Лестер”дан “аристократлар” сафига келиб қўшилган. Француз жорий мавсум АПЛда 16 ўйинда қатнашиб, 2+2 натижа кўрсатмоқда.



