Канселу бугун янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади

Оқил Абдубарноев
30 янв 2023, 20:28
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселу "Бавария"га ўтишга яқин турибди.

Португалиялик футболчи Мюнхен клубида мавсум охирига қадар ижара асосида ўйнайди. Бугун футболчи тиббий кўрикдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Канселу жорий мавсум Премьер-лигада 17 та ўйинда майдонга тушган.

Аввалроқ ҳимоячига "Барселона" ва "Милан" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›