UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  1 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  1 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  9 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Камолиддин Тожиев "Хитой чемпионатида яна икки йил ўйнамоқчиман" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев "Хитой чемпионатида яна икки йил ўйнамоқчиман"

Хитой чемпионатининг 2012 йилги мавсумида кумуш медални қўлга киритиб, жорий мавсум ОЧЛда иштирок этган Камолиддин Тожиевнинг "Жиангсу Саинти" клуби билан тузган шартномаси жорий мавсум ўз якунга етади.
"Йил якунида жамоам билан тузадиган шартномам ўз якунига етади. Лекин яна икки мавсум Хитойда тўп тепаман. Олдимда бир қатор таклифлар бор, балки клубимни алмаштирмасман. Бу борада мавсум якунига етганидан кейин агентим билан маслаҳатлашиб бир қарорга келаман", - дейди Тожиевлар сулоласининг ўртанчаси.

- Бир йил аввал фоворитлар қаторида борган клубни кўп ўтмай ўртамиёналар қаторидан жой олаётганлиги кўпчилик учун қизиқ?
- Хитойда "Гуанджоу Эвергранд" клубини инобатга олмаганда қолган барча жамоаларнинг имкониятлари тенг. Мавсум бошида қайси жамоа ўз сафини кучли ҳужумчи билан бойитиб олса ютиш имконияти ошади. Бу ерда асосий ўйинни легионерлар қилишади. Маҳаллий футболчиларнинг барининг савияси бир хилда. Қолаверса бизнинг жамоа бу йил бир қатор ёшларни асосий таркибга жалб этди. Бу ҳам натижаларимизга таъсир ўтказмай қолмади.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бораётган бўлсангиз, укангизни ўйинига нима дейсиз?
- Аввалги йил Фарҳод жароҳати туфайли ўз имкониятини ишга сола олмади. Бу йил эса аксинча формасини тиклаб олган ҳолда чемпионатнинг бомбардирлари рўйҳатини юқори поғонасидан жой олиб турибди.
Бугунги интервьюдан фойдаланган ҳолда, дўстимиз Ойбек Касимовни туғилган куни билан чин юракдан муборакбод этаман. Доимо оиласининг бахтига соғ ва саломат бўлиб юрсинлар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика