UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:49А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  10 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7

Камолиддин Тожиев: "Захирадагилар борасида етишмовчилик бор" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Захирадагилар борасида етишмовчилик бор"

2 апрель куни Ўзбекистон Суперлигаси доирасида ўтказилган "Пахтакор" — "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг бекободликлар ҳимоячиси Камолиддин Тожиев ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида фикрингиз...

— Ўйинни барчангиз кўрдингиз, яхши баҳс бўлди. Бизнинг олдимизга 2-3 зонада "Пахтакор" футболчиларини кутиб олиш вазифаси қўйилганди. Шунингдек, уларга камроқ бўш жой қолдириш керак эди. Бунга эса бироз кучимиз етмай қолди. "Пахтакор" барибир кучли жамоа. Барча футболчилари жуда кучли. Қўлимиздан келганича ўйнадик. 

Учрашув давомида футболчилар томонидан ҳам, мураббий томонидан ҳам эътирозлар бўлди. Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

— Ҳакам ҳақида гапириш нотўғри бўлади. Уларнинг ҳам назоратчилари бор. Ўзлари кўриб, хулоса қилишсин. 

"Металлург"да 1-турдан сўнг мураббий алмашди. Aйни вақтда жамоада ички ҳолат қандай?

— Ички муҳит яхши. Жасур Aбдураимов барча билан 8-10 кун ичида гаплашиб олиб, машғулотлар ўтказди. Бироз захирадагилар борасида етишмовчилик бор. Насиб қилса, 2-даврада анча яхши бўлади. 

Оғабек Самисов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика