UZ

Сўнгги янгиликлар

23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  6 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  2

Камолиддин Мурзоев: "Қатар билан пенальтилар сериясигача боришни мўлжаллаб майдонга чиққандек таассурот қолдирдик" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Қатар билан пенальтилар сериясигача боришни мўлжаллаб майдонга чиққандек таассурот қолдирдик"

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги натижаси футболчилар, мутахассислар томонидан турлича талқин қилинмоқда

Биз бу борада собиқ футболчи ва Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг фикрларини тингладик. 

- Осиё Кубогидаги қолган терма жамоаларга назар ташлаб туриб ва бу йилги мусобақа даражасидан келиб чиқиб айтганда, чорак финал Ўзбекистон учун қониқарли натижами?

- Аслида бундай ўйинлардан кейин интервьюлар бериш, саволларга жавоб қайтариш қийин бўлади. Уришдан кейин чиққан қаҳрамон ёки ёмғирдан кейин чиққан қўзиқоринлар каби фикрлар ёғилади. Шундай бўлсада мажбуриятимиз юзасидан саволларингизга жавоб бериб ўтаман. Умуман оладиган бўлсак, ҳозирги ҳолатдаги жароҳатлар, йўқотишлардан келиб чиқиб айтганда натижани қониқарли десак бўлади. Мутахассис сифатида айтишим мумкинки, терма жамоамиз бундан ҳам узоқроққа бора оларди. Бу йилги мусобақа даражаси аввалгиларига нисбатан сезиларли даражада ошгани маълум бўлди. Биз билган етакчи жамоаларнинг барчаси қийналди. Бу барча давлатларда футбол ўсганидан далолат беради. 

- Қатар биздан қайси жабҳаларда устун келди ва биз қайси камчиликларимиз ҳисобига мағлуб бўлдик?

- Чорак финал ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, илк дақиқалардан Қатарга устунликни бериб қўйдик. Биринчи бўлимда уларда ўхшади. Қатар ўз ўйинини кўрсатди. Футболда шундай сўз бор, рақиб қандай ўйин таклиф қилса, иккинчи жамоа шунга мослашиб қолади. Фикримча, Қатарнинг кучли тарафларини ишлатиши учун қаршилик кўрсата олганимиз йўқ. Биринчи ва иккинчи гол оралиғида терма жамоамиз бутун халқ кутган, мухлислар истаган ўйинни кўрсата олишди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин ҳам 5-10 дақиқа босим қилишимиз керак эди. Мана шу вақтда ўйинимизда узилиш бўлди. айтганимдек, бу ўйиндан кейинги фикрлар. Ўша жараёнда буни ўзгартириш, вазиятни тўғрилаб кетиш мураббийнинг салоҳиятига боғлиқ эди. Қатарда ўзгаришлар ҳам тўғри амалга оширилди. 

- Ўзбекистон аввал ҳам пенальтилар сериясида омадли бўлмаган. Энг аламли мағлубиятларимиз пенальтилар сериясига тўғри келади. Қатар билан ўйинни пенальтигача олиб бориш қанчалик тўғри эди?

- Пенальтилар серияси алоҳида мавзу. Бу давр нуқтаи назаридан кичик мусобақа ҳисобланади. плей-офф ўйинларидан бошлаб пенальтилар сериясининг актуаллиги ошади. Машғулотлар давомида, машғулотлардан сўнг ҳар бир жамоанинг пенальтичилари бўлади. Барибир бу нарса ўйинлардан олдин синаб олиниши керак. Кимлар тепади, кимда ишонч юқори ва ҳоказо. Шундай футболчилар бўлади, ўз хоҳиши билан ҳам пенальти тепмайди. Бу ўзига яраша катта руҳий босим. Пенальтиларда ишлашда дарвозабонлар ҳам тайёргарлик кўриб олади. Қайси футболчи қаерга йўналтиради, ундан аввалги футболчи қаерга тепди бу дарвозабонлар учун шпаргалка ҳисобланади. Футболчи учун эса бошқача. Қарорингизни сўнгги сонияларда ўзгартириб юборишингиз мумкин. Футболда эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган бирор нарса қолмаган. Ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлишингиз керак. Аламли томони ҳам пенальтилар сериясида мағлуб бўлганимиз. Худдики пенальтилар сериясигача боришни мўлжаллаб майдонга чиққандек кўриниб қолдик. Қатар эса пенальтигача ҳал қилишга ҳаракат қилди.  

- Сречко Катанецнинг қайси қарорлари сиз учун жумбоқ бўлди?

- Мураббий сифатида Катанец мен учун ҳамон жумбоқлигича қолмоқда. Ўйинни олиб бориш услубидан, интервью жараёнларигача менга жумбоқ. Қарорлари, ўзгаришлари, тактикаси ҳақида кенгроқ матбуот анжуманида ўзидан сўраган маъқул, деб ўйлайман. Шундай саволлар борки, бунга мен жавоб берсам этикага тўғри келмаслиги мумкин.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

+17   
05 фев 13:10:21
Fergana uzb
Биз 100 % мураббийни айби билан ютқаздик
+8   
05 фев 13:00:45
URGANCH_SITI 01
Туппа тугри гап одатда хисобни тенглаштирган жамоа ютиб кетиб турганди бизникилар эса уз стилида...
+6   
05 фев 13:26:39
Zohidjon Usarov
факт бизни миллатга хос нарса танкид килганни огзига уриш .
+6   
05 фев 13:19:55
ISM -1964 NAVBAHOR
Камолдин тугри гапирибди.." сизга катанецни кайси карорлари жумбокли булди " деган саволига.. " хамма карорлари " деб тугри жавоб берибди...катанецни рахбарият " тепада унга ойлик маош белгилаганлар" столга утиргизиб савол жавобни уз урнига куядиган килиб ..сураш керак..нимага сен уйинда захирадан ташаган уцинчиларинг химоячи..еки пенальтини нимага тепа олишмайди...( аслида тепмади.хохиш йук эди.)хар битта уйинга тайергарлик куриш керакмиди пенальтини тепишни .худдики футболни энди ..пннальтини энди урганаетгандай тепишди..йигитларга четдан кандайдир босим бориди..куринмас тусик булганга ухшади..кискаси уйиндан олдин " ташкарида уйин бой берилганга ухшайди...буни факат мураббий билади...бунга мисол уйин пайтида растоновка хам кандайдир ( заменага туширишлар) жумбокли...мураббийни одил суд олдида жавобини кутиш керак...бошка гап йук...
+5   
05 фев 14:27:47
Мирзаев Б
Катанец бизи тренерлардан косимов ,Абрамов бошкалардан устун булиши мумкин лекин битта таркибга епишволаркан ахамият берсайиз файзуллаев хусановларниям кимидур тавсияси билан аранг олди жамоаларни ,осие учун нуфузли турнир буган ОЧЛни кузатмайди шекилли бу турнирда насаф ванавбахор кандай зур уйнади пахтакор эса уйнолмасям яхши спорт формасида бумасаям уйинчилари асосий составда хозир жамолар кучайган шомуродовдан бошка хамма уйинчига уринбосар топса булади факат изланиш керак u23даям сифатли уйинчилар бисер ва албатта марказий хужумчи куйиш шартлигини билиш учун мутахассис булиш шартмас катанец айбдорми жавоб ха
+2   
05 фев 15:24:02
Азим Исмаилов
Гафуржон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Катанец га куриниб турибтию Ким уйинга таёрлиги Умаров тушди йуколиб колди хозирги холатда яхши авлодлар алмашуви давом этяпти
Бобур абдухоликов билан азиз амоновни майдонга тушмаслиги хам авлодлар алмашинувими????
+2   
05 фев 13:41:22
FREND UZBEKISTAN
Bi yerda noto'g'ri tushunmaslik kerak hech kim katanesni ketsin o'rniga boshqasi kelsin demayabdi ammo mag'lubiyat uchun kimdir javob berishi kamchiliklarni aytishi tanqid qilishi kerakku yoki indamay hohlaganingni qilaver deb ketaverish kerakmi. Ertaga katanes qancha masulyat yelkasida turganini his qilsin!!! Katanesda natija uchun javobgarlik bosimi turishi kerak!
+2   
05 фев 13:39:50
Realist 2
Savollar ko'p. Eng almlisi yosh yigitlarni mehnati, ishonchi, xalq etibori, BULARNI HAMMASI BIR TIYINLIGI.
+2   
05 фев 13:35:35
FREND UZBEKISTAN
Futbolchilarimizda ishonch yuqori edi murabbiy to'g'ri taktika to'g'i yo'nalish to'g'ri almashinuvlarni amalga oshirganda qolganini futbolchilarni o'zi bajarardi. Qarat murabbiyi barcha o'zgarishlardan foydalandi o'yinni o'zgartirishga harakat qildi bizni murabbiy so'nggi daqiqagacha o'yinchilarni almashtirmadi oxiri o'yinchilar charchab jarohat bilan chiqib ketaverdi katanes biz o'ylaganchalik ayyor va aqilli murabbiy emas ekan!
+2   
05 фев 13:24:14
O'zbegimVatanim
100% penaltigacha oborildi
+2   
05 фев 12:57:03
Kushon77
Тожикистондан ургансин пеналти тепишни бу хоинлар.
+1   
05 фев 22:48:14
Дильшод
Туйгун фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Комол калланга тухтаниёзотани калпасаси Катаницни тушунмаганингни жуда яхши биламан чунки санлар уша чичкок миржалол ёки арман Бабаянни термага келиши хохлайсан билмасанг билиб куй Узбекистон терма жамоасини куни унака чичкокларга колмасин. Пеналтилар серияси бу лоторея бу серияда хеч качон фаварит булмайди шунча йил футбол уйнаб шуни тушунмабсан шунинг учун футболчи булиб бирор командага фойданг тегмаган.
Пенальти бутта мухиммас, гап умуман уйин тугрисида кетвотти. Пенальти бу алохида мавзу. Пенальти бу лотерея эмас. Тепишни хам билиш керак, бу ким талантли булса, кучлирок булса, узини контроль кила олса.гол уришга ишонч булса, ойоги титрамаса, совуккон булса хуллас бу ерда ракибдан бир бош устун булиш керак. Биза иккинчи булимда хисоб тенглашганда катар мандраж булиб колди. Шунда хеч булмаса Искандеров, Абдихоликов, Азизбек Омонов, Диер Холматов бориди. Шулардан тушириш керагиди. Биз ахир умуман хужумчисиз уйнадик. Майдондаги болалар чарчаб колишганди. Катангенс вазиятни куриб туриб хеч нарса килгани йук. Э гапирса жуда куп саволлар бор мураббийга!!!
+1   
05 фев 19:08:07
Farhod__bek1990
Katanes out
+1   
05 фев 18:24:37
ManUnited
уйинни енгил сотиб куйишди бизга театр куйиб беришди... Булар бизни лох деб уйоашади хамма курди Жалолни тепганини
+1   
05 фев 13:30:15
Гафуржон
Катанец га куриниб турибтию Ким уйинга таёрлиги Умаров тушди йуколиб колди хозирги холатда яхши авлодлар алмашуви давом этяпти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика