UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида  0 11:47Лондон клуби "Арсенал" билан Лено борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:24Мората "Юве"га қайтмоқчи. "Атлетико" форварди сўнгги 2 йилни Туринда ижарада ўтказган эди  1 11:01Брейтуэйт "Барселона"да қолишни хоҳламоқда  1 10:38Толиссо ва Ляказеттдан сўнг яна бир юлдуз футболчи "Лион"га қайтиши мумкин  2 10:16Хави Кунде билан уч марта гаплашди  3 09:55МЮда Роналдуни ушлаб қола олмасликларини тушунишмоқда  10 09:33"Кетаверсин". Собиқ мураббий Левандовскининг "Барса"га ўтишига муносабат билдирди  3 09:32Эхсони Паншабенинг агенти: "У "Навбаҳор"дан текинга кетди"  28 09:13"Бавария" "Ювентус" футболчисига 12 миллион евро таклиф қилмоқда  1 08:54Фердинанд: "Роналду норози. У Европа лигаси мадҳиясини ҳам билмайди"  13 08:34Замбия аёллар терма жамоаси сардори эркакликда шубҳа қилинмоқда  4 08:17"Барселона"нинг қарзи сабаб де Йонгнинг МЮга трансфери кечикмоқда  2 07:55Бускетс ва Месси "Интер Майами" сафига бориб қўшилиши мумкин  8 07:32Оливер Кан: "Роналдунинг трансфери бизнинг фалсафага мос келмайди"  6

«Камида дурангга муносиб эдик. Қўлни туширмай курашишда давом этамиз» - Андрей Шипилов «Динамо»нинг аламли мағлубияти, омадсизликлар ва кейинги турлар ҳақида Янгиликлар

«Камида дурангга муносиб эдик. Қўлни туширмай курашишда давом этамиз» - Андрей Шипилов «Динамо»нинг аламли мағлубияти, омадсизликлар ва кейинги турлар ҳақида

Суперлига 10-тури доирасида «Динамо» ўз майдонида АГМКни қабул қилиб, аламли мағлубиятга (1:2) учради. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб «Динамо» янги бош мураббийи Андрей Шипилов қатнашди.




- Аламли мағлубият билан тугаган ўйин ҳақида...

- Яхши рақибга қарши биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, рақибга деярли имкон бермадик. Ўйланган ҳужумда классик гол урдик. Позицион яхши ўйин намойиш этдик. Шоҳмалик биринчи бўлимдаёқ ҳисобни 2:0га етказиши мумкин эди, аммо дарвоза устунини нишонга олди. Бу голга айланса, ўйинда мағлуб бўлмасдик. Иккинчи бўлимда эса тахминан 15 дақиқа ўз майдонимиздан чиқа олмадик. 90+4-дақиқада эса пенальтидан фойдалана олмадик. Билмадим, бу омадсизликка боғлиқми, очиғи билмадим. Фикримча, камида дурангга муносиб эдик. Кетма-кет 3-4-ўйинларда сўнгги дақиқаларда омадсизликка учраб, мағлуб бўлаяпмиз. 

Ҳушёрликни йўқотаяпмизми ёки футболчиларда маҳорат етишмаяптими, билмадим. Қўлни туширмаймиз, биз ишлашда, кейинги баҳсларга янада яхшироқ тайёрланишга интиламиз.

- Бош мураббийга айланганингизга бир неча кун бўлди. Жамоа ўйин жиҳатдан ўсаётгандек кўринмоқда, сўнгги дақиқалардаги омадсизликлар чарчоқ билан боғлиқ эмасми?

- Жамоадаги вазиятдан, машғулотлардан хабардор эдим, ўйингача иккита машғулот ўтказишга улгурдик. Биз ўтган кунлар давомида стандартлар устида ишладик, ўйин интизоми устидан бош қотирдик. 

Кўрдингиз, бугун ҳам йигитлар майдонда муносиб кўринишди. Ҳа, алам устида кўп гапириш мумкин, аммо яна такрорлайман – ўз вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак. Натижа аламли, ҳеч қанақасига қониқмадим, албатта. Йигитлар ҳаракатидан, шижоатидан эса қониқдим. Бугун жамоам билан ҳисобни сақлаб қолиш, вақтни чўзиш ҳақида умуман ўйлаганимиз йўқ. Охиригача курашдик. Рақиб ҳам бизни ҳурмат қилди, фэйр-плейга амал қилди.

Ҳужумкор ўйнашни истамаймиз, дея олмайман. Рақиб ҳам кучли жамоа, улар бизни ҳимоявий ўйнашга мажбур қила олишди. Шунга қарамай, ўйин қоидасини бузмасликка ҳаракат қилдик, жамоа кўрсатмаларни бажарди. 

Фикримча, бу ўйинда индивидуал маҳорат ўйин тақдирини ҳал қилди. Вазиятимизни голга айлантирганимизда мағлуб бўлмасдик. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман.

- Биринчи давра якунигача уч тур қолди...

- Ҳар бир турда очколар учун курашамиз. Ҳар бир очко жуда муҳим. Юқоридаги клублар ҳам, ўртамиёналар ҳам бир хил курашишмоқда, кучлар деярли тенг десак бўлади. Натижаларга қаранг - «Сурхон», «Қўқон-1912» «Пахтакор»дан очко тортиб олишмоқда. 

Кимдир тактика эвазига, кимдир индивидуал маҳорат, яна қайсидир жамоа жисмоний жиҳатдан устунлиги эвазига очко олишга интилмоқда. 

- «Динамо» ниманинг эвазига очко олишга интилмоқда?

- Биз ҳимоя ва ҳужум пайтидаги тартибли ва жамоавий ўйинимиз эвазига очко олиш учун ҳар ўйинда курашаяпмиз. «Динамо» Суперлигада бошқа жамоаларга қайсидир жиҳатдан енгилмоқда, деб ўйламайман. 

Бунгача жамоада ишлаган мураббийлар ҳақида ҳам ёмон гап айта олмайман, улар тўғри ишлашди, ҳаракат қилишди, жамоа ҳозир ҳам яхши ҳолатда. Аммо натижа бўлмаса, раҳбарият ҳам, мухлислар ҳам норози бўлишини яхши биламиз. Буни яхши тушунаман. Бу футбол.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

   
24 май 09:59:26
Diyorbek Mirzo
Shpiljon shipillatasanmi qilpillatasanmi baribir yeysan sanga emas murabbiylik qilish dinamoni raxabarlarini xam tomida bormi deyman shunda kuchli mutaxasisi roganni urniga sani tayinlabdi yo pulni arra qilishga kelishdenmi goj
   
24 май 09:32:19
UFA bu UFA
Shipilov murabbiy boʻlganidan beri xech narsani qoillatmagan
   
24 май 09:29:39
Miragzam Mirakhmatovich
МИРАЖАЛОЛ БАРБИР МИРЖАЛОЛ!!! ЎЗБЕКНИ МАРДЛИГИ БОР, ХАЛОЛ
   
24 май 07:58:24
Москвич
Динамо жамоаси хеч бу'лмаса мухлисларни хурмати учун галаба козониши керак,
Учкун Кобиловни йукотиш керак.
   
24 май 03:04:40
Шахобиддин Мухаммад
Динамо яхши ўйнаяпти, лекин ўйинни охирига келганда чичиб қўяяпти...
   
24 май 00:40:12
Djamshed
Йил бошидан хамма остаткаларни сен Билан Яна биркиши олиб келди мухлисларни алдадинглар номардни ишини килдинглар Ким юборган булсаям сени Самаркандга Минг налат Уша инсонга.
   
24 май 00:32:55
Журакул ога
Хеж бумаса узингни уйинга ютказма падар рахматлар , уйнолмасангиз аризани ез кетларинг
   
24 май 00:24:38
Журакул ога
Шепилов олга , футболчиларни ота онасига рахмат олиятган пуларигни халол халол ва яна халолаб енглар , бринчи давра тугаяпти кайси жамоадан очко оласанлар ,
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика