UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  3 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  0 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  0 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  3 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  21 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  12 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  9 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  1 20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  5

Камерун терма жамоаси ЖЧ-2014да Хорватияга қарши ўйинни сотганликда гумон қилинмоқда Янгиликлар

Камерун терма жамоаси ЖЧ-2014да Хорватияга қарши ўйинни сотганликда гумон қилинмоқда

Футбол бўйича келишилган ўйинлар ташилотчиси, сингапурлик Уилсон Раж Перумал ЖЧ-2014 гуруҳ босқичидаги Камерун – Хорватия (0:4) ўйини келишилганлигини айтди.
Бу ҳақда Германиянинг Spiegel нашри хабар бермоқда.

Перумал учрашув бошланишидан бир неча соат аввал Facebook’даги саҳифасида ўйин 4:0 ҳисобида Хорватия терма жамоаси ғалаба қозониши, Камерун терма жамоаси ўйинчиси эса биринчи бўлимдаёқ майдондан четлатилишини ёзганди.

Натижада ўйин 4:0 ҳисобида Хорватия ғалабаси билан якунланди, Камерун терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Сонг эса 40-дақиқада майдондан четлатилди.



“Камерун терма жамоасида етти нафар жирканч ўйинчи бор”, – дея Перумалнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Spiegel нашри.

Айни вақтда, ФИФАнинг хавфсизлик масалалари бўйича директори Ральф Мютшке жаҳон чемпионати иштирокчиларига нисбатан шубҳалар йўқлигини маълум қилди.

“Бизда ҳозирча келишилган ўйинларни тасдиқловчи далиллар йўқ”, – деди Мютшке Spiegel’га берган интервьюсида.

Қайд этиш жоиз, Камерун терма жамоаси бунгача ҳам бошқа бир можаро сабаб диққат марказига тушганди – терма жамоа аъзолари мукофот пуллари масаласи ҳал қилинмаса, ЖЧ-2014га бормасликларини маълум қилишганди. Куни кеча Камерун президенти ушбу ҳолатлар бўйича текширув ўтазилишини талаб қилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика