Камавинга Бундеслигага кўчиб ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
4 дек 2020, 08:20
Эдуардонинг хизматларига Мюнхен клубидан қизиқиш бор.

“Бавария” “Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинганинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда. Шунга қарамай 18 ёшли футболчининг трансфери “Бавария” учун энг асосий мақсадлардан бири эмаслиги ҳам таъкидланмоқда.

Аввалроқ футболчига “Реал”дан қизиқиш борлиги айтилганди.

Камавинга жорий мавсум “Ренн” сафида 13 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›