UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  30 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   18 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3

Каио Жуниор: "Эртанги ўйиндан олдин иккала жамоанинг имконияти тенг" Янгиликлар

Каио Жуниор: "Эртанги ўйиндан олдин иккала жамоанинг имконияти тенг"

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувидан олдин иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унинг биринчи қисмида "Ал Шабаб" бош мураббийи Каио Жуниор ва легионер Карлос Вильянуэва қатнашди.

 "Барчага хайрли кун. "Бунёдкор" жамоасини бу босқичга чиққани билан табрикламоқчиман. Бу ажойиб стадионда ўйнашдан хурсандмиз. "Бунёдкор"да икки дўстим Зико ва Луиз Фелипе Сколари ишлаб кетган. Ўтган йил худди шу босқичда "қалдирғочлар" "Ал Жазира"ни мағлуб этишганди. "Бунёдкор" янги мавсумдаги илк расмий учрашувини ўтказади, биз эса мавсумнинг ярмида турибмиз. Бу ўйинга таъсир қилиши мумкин", - дейди Каио Жуниор.

"Ўйин қийин кечиши тайин, сабаби рақиб майдонида ўйнаймиз. Иккинчидан улар ўз мухлислари қаршисида ўйнашади. Бу икки омил ўйин оғир ўтишига олиб келиши мумкин. Аммо биз Ўзбекистонга ғалаба учун келганмиз", - дейди ярим ҳимоячи Карлос Вильянуэва.



- "Бунёдкор" Дубайда 6та ўртоқлик учрашуви ўтказди. Бу ўйинларни кузатдингларми?
- Албатта бу бизнинг ишимиз, рақибни ўрганиш. Аммо ўртоқлик учрашуви ва расмий ўйинлар мутлақо бошқа бошқа нарсалар. Москванинг "Локомотив" клубига қарши ўтказган ўйинини кузатдик. Барча ўйинларни кузатиб бордик.

- Араб жамоаларига қарши тезкор ўйин намойиш этишади. Бунга тайёрмисиз?
- Биз жисмоний томонлама тайёр ҳолатдамиз. Сабаби биз мавсумнинг ўртасида турибмиз. Барча футболчиларим эртанги ўйинга тайёр.

- Жамоа охирги ўйинларда ижобий натижалар қайд эта олмаяпти. Футболчиларга бу руҳий томонлама ёмон таъсир қилмайдими?
- Тўғри таъкидладингиз. Охирги 4 ўйинда ғалаба қозона олмадик. Мағлубиятларга айрим футболчиларнинг индивидуал хатолари эвазига қайд этилмоқда. ОЧЛ бошқа мусобақа.

- "Ал Шабаб" ОЧЛда сафарда 11та ўйин ўтказган ва 2та ғалабага эришган. Эртага ҳам жамоа сафарда ўйнайди?
- Мен тарихни ҳурмат қиламан. Лекин футбол айни пайтда ўйналади ва биз эртага ғалаба қозонишга уринамиз.

- Ўйин битта учрашувдан иборатлигига қандай қарайсиз?
- Менимча имкониятлар тенг. Иккала жамоада ҳам гуруҳ босқичига чиқиш учун имконият мавжуд.

- Азиз Ҳайдаров ҳақида фикрларингиз. Ўйиндан олдин нималар ҳақида маслаҳатлашдинглар?
Карлос Вильянуэва:
- Ҳайдаров жамоанинг энг етакчи футболчиларидан бири. Унинг жамоадаги ўрни катта. Тайёргарликда Ҳайдаровнинг катта ёрдами тегди. Бир неча йиллар олдин жамоа ОЧЛда қанчалик кучли ўйин намойиш этганини гапириб берди.

- Тошкентга ўзингиз истаган барча футболчиларни олиб келдингизми?

- Барча ўйинчилар эртанги баҳсга тайёр. Таркиб борасида бизда муаммо йўқ.

- Бир неча йил олдин Хосе Луис Вильянуэва ўйнаганди. Сиз у билан қанчалик танишсиз?
Карлос Вильянуэва:
- Албатта уни танийман. У билан бирга ҳам ўйнаганмиз. Хосе Луис Чилида машҳур футболчилардан бири эди. Ажойиб тасодиф шундайки Вильянуэва фамилияси у қадар машҳур эмас. Иккаламиз ҳам Ўзбекистонда ўйнаганимиз ажойиб тасодиф.

- Охирги йилларда БАА клублари ОЧЛда у қадар яхши иштирок эта олишмаяпти. "Ал Шабаб" учун қайси бири муҳимроқ: ОЧЛ ёки БАА про-лигаси?
- Айни пайтда биз учун ОЧЛ жуда муҳим. Сабаби биз чемпионатда 9-ўринда бораяпмиз. Бундан ташқари Кубок баҳсларида ярим финалга етиб бордик. ОЧЛда "Ал Гарафа" билан икки марта ва "Ал Жазира" билан бир марта иштирок этганман. Бу йил тўртинчи марта мусобақада қатнашаман.

- Осиёда кўплаб клубларга қарши жамоаингизни майдонга олиб тушгансиз. Қайси жамоаларга қарши ўйнаш қийин?
- Япония клублари энг кучлиси. Ғарб минтақасида эса Эрон клубларига қарши оғир бўлган.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика