UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  8 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6

Кафу, Кака, Каземиро... Ёхуд «учранглилар»нинг олтин учирмалари Янгиликлар

Кафу, Кака, Каземиро... Ёхуд «учранглилар»нинг олтин учирмалари

Бразилия. Сан-Паулу. Бугун Лотин Америкаси вакилининг Еврофутболда тутган ўрни ҳақида гаплашамиз.

«Сан-Паулу» клуби ёхуд «учранглилар» 10-15 йил олдин Бразилия футболининг байроқдори саналишар эди. Охирги вақтларда «оғиз кўпиртириб» мақташга арзигулик натижалар кўрсата олмаётган мазкур жамоа кўплаб футболчиларга европа майдонлари томон кўприк вазифасини ўтаб берган. Қуйида шундай номлар ҳақида қисқача сўз юритамиз:

1.Кафу (1989-1994). Мазкур футболчининг биографиясида жуда қизиқарли факт бор. 1970 йилда таваллуд топган футболчини 18 ёшига қадар бирор бир футбол академияси қабул қилмайди. Ваъж сифатида Кафу футбол талабларига жавоб беролмаслиги кўрсатилади. Кафудаги иқтодорни илғай олган «Сан-Паулу» клуби мутасаддилари уни жамоа сафига қўшиб олишди. 1994 йилда «Реал Сарагоса» Кафуни испан ўлкасига олиб келди. Йиллар ўтиб Кафу дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилди. Ҳимоячи 1997/2003 йилларда «Рома», 2003/2008-йилларда «Милан» шарафини ҳимоя қилди. Кетма-кет 4 мундиалда иштирок этган футболчи 2 бор чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.


2.Кака (2001-2003).
Клуб академиясида тарбияланган Рикарду дос-Сантос 2003 йилда Карло Анчелотти томонидан «Милан»га олиб кетилган. 2007 йилда Чемпионлар лигасида зафар қучган «Рикки» якунда «Олтин тўп»га муносиб деб топилганди.


3.Карлос Каземиро (2010-2013). Клуб ўз тарбияланувчисини 2013 йилда Мадриднинг «Реал»ига қўйиб юборганди. Эндигина 27 ёшга тўлган Каземиро эса мадридликлар сафида 4 бор чемпионлар лигасида зафар қучишни уддалади.

4.Белетти (1996-2002). Аслида, «Крузейро» тарбияланувчиси ҳисобланадиган ҳимоячи клуб сафидаги 6 йиллик фаолиятидан кейин «кўҳна қитъа»га йўл олди. 2011 йилга қадар «Вильяреал», «Барселона» ва «Челси» клубларида асосан заҳира ҳимоячисисифатида 180дан ортиқ учрашувда майдонга тушди.

5.Сержиньо (1996-1999). Мазкур футболчи айни кучга тўлган даврида Бразилияда тўп сурди ва нисбатан кеч порлади. Зеро, у 1999 йилда «Милан»га йўл олаётган паллада 28 ёшда эди ва «россонерилар» сафида 37 ёшига қадар тўп тепди. Бу муддат давомида Чемпионлар лигасини икки бор қўлга киритишни уддалади.

6.Эдмилсон (1995-2000). «Учранглилар» шарафини 5 йил мобайнида ҳимоя қилгач, европага йўл олди ва «Лион», «Барселона», «Вильяреал» клублари шарафини ҳимоя қилди. Футболчи 2002 йилги мундиал ва Чемпионлар лигасининг 2005/2006 йилги мавсумида зафар қучганди.


7.Денилсон (2005-2006). Клуб сафида бир мавсум ўйнагач, 18 ёшида Арсен Венгер томонидан Лондонга олиб кетилди. Денилсон «тўпчилар» сафида 7 мавсум мобайнида 96 учрашувда 9 гол киритди.

8.Сисиньо (2004-2005). Мазкур қанот ҳимоячиси ҳам клуб сафида бир мавсум ҳаракат қилгач, «Реал Мадрид» сафига бориб қўшилганди. Футболчи 7 йил мобайнида «Реал» ва «Рома» сафида асосан заҳира футболчиси сифатида ҳаракатланди.

9.Жоао Миранда (2006-2011). Миранда ҳам «Сан-Паулу»дан «Атлетико» сафига келиб қўшилганди. 2015 йилдан буён эса «Интер» шарафини ҳимоя қилмоқда.

10.Лукас Моура (2010-2012). Моура клуб академиясидан етишиб чиққан вақтларида энг иқтидорли бразилияликлардан бири эди. Кейинчалик 5 йил мобайнида ПСЖ сафида тўп сурган футболчи ҳозир Лондоннинг «Тоттенхем» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.


Юқорида номлари келтирилган футболчилардан Кафу ва Какага эътибор қаратишингизни сўраймиз. Бири 18 ёшгача академияларга ҳам қабул қилинмади. Аммо меҳнат туфайли орадан йиллар ўтиб, Жаҳон чемпионатининг олтин кубогини боши узра икки бор кўтаришни уддалади. Бошқаси эса даҳшатли жароҳатдан фориғ бўлиш, футболга қайтиш учун ўзида куч топа олди ва якунда «Олтин тўп» билан мукофотланди.

Хулоса ўзингиздан.

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика