Журналист Сербия иштирокидаги учрашув вақтидаги ҳаракати учун жазоланди
20 июн 2024 11:46
Янгиликлар
Журналист Сербия иштирокидаги учрашув вақтидаги ҳаракати учун жазоланди
Косоволик журналист Арлинд Садик Европа чемпионати-2024да ишлаш учун берилган аккредитациясидан маҳрум этилди.
Гуруҳ босқичи 1-тур доирасида Сербия - Англия рўбаро келишди. Ушбу ўйин вақтида косоволик журналист сербиялик мухлислар томон қайрилган ва қўллари билан икки бошли бургутни ифодалаган. Сербия Футбол Федерацияси вакили (СФФ) Милан Вукович УЕФАдан Арлинд Садикни провокацион ҳаракати учун четлатишни сўради.
Маълум қилинишича, Садик ўзининг ҳаракатлари профессионал журналистга тўғри келмаслигини тан олган ва аслида ҳеч кимни камситмоқчи бўлмаганини маълум қилган. Шунингдек, у ижтимоий тармоқларда ўлим билан таҳдид қилишганини айтган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар