Жозе Моуриньо фаолиятидаги энг ёмон стартни амалга оширди

Aziz Tukhtamuradov
29 сен 2023, 09:57
Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо ҳали мавсумни бу қадар ёмон бошламаганди.

"Рома" А Сериянинг 6-тури доирасида "Женоа"га 1:4 ҳисобида ютқазди. Жамоа ҳисобида айни пайтда 5 очко бор. 

Бу Моуриньо учун антирекорд ҳисобланади. Бунгача унинг энг ёмон старт 2015/16 йилги мавсумда бўлганди. Ўшанда у "Челси" билан АПЛнинг 6 та турида 7 очко тўплай олганди. 

"Рома" айни пайтда А Серия турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›