

«Биринчи бўлимнинг ўзида 5:0 ҳисобида олдинда боришимиз керак эди, аммо умуман гол ура олмадик, шу боис якунда мағлуб бўлдик. Биринчи таймда устунлик қилдик. «Базель»ни ютмасликка ҳаққимиз йўқдек эди.
Блиндни ўтказилган голда айблаш тўғри эмас. У яхши ўйин ўтказди. Бутун жамоа айбдор, чунки шунча вазиятлардан гол ура олмадик.
Сўнгги турда ғалаба қозонишимиз шарт эмас, аммо дуранг ҳам мени қониқтирмайди, шундай экан ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз», – дейди Моуриньо.




