UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  0 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  3 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  8 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32

Жорий йилда фаолиятида илк бор легионерга айланган Олег Зотеевни табриклаймиз Янгиликлар

Жорий йилда фаолиятида илк бор легионерга айланган Олег Зотеевни табриклаймиз

Бугун ўзбекистонлик футболчи Олег Зотеев таваллуд кунини нишонламоқда.

Маҳоратли ярим ҳимоячи, айни пайтда "Чоннам Драгонс" жамоаси аъзоси Олег Зотеев 31 ёшни қарши олди. 

Миллионлар ўйинидаги илк қадамларни "Пахтакор" жамоасида ташлаган Зотеев проффессионал футболчи сифатида "Олмалиқ"(ҳозирги АГМК) жамоасидаги ўйинлари орқали танилди. Игорь Шквирин қўл остида ўз ўйинини топди ва жамоанинг муҳим футболчисига айланди. Қайсидир маънода Зотеевни Шквирин кашф қилди десак муболаға бўлмайди. У олмалиқдаги фаолияти давомида олимпия ва миллий терма жамоага чақирилди. Ўнг қанотдаги ишончли ҳаракатлари ва тезкор рейдлари Вадим Абрамовнинг эътиборини тортди. Терма жамоада мураббий ўзгарганига қарамасдан мунтазам равишда таклиф этилиб борди. 2013 йилда унинг ҳаётида туб бурилиш ясайдиган воқеа юз берди. Молиявий томондан бақувват бўлган, Миржалол Қосимов бошқарувидаги "Бунёдкор" жамоасига кўчиб ўтди. 



"Қалдирғочлар" сафида ўтказган икки мавсумида у жами 50га яқин учрашувда майдонга тушди ва 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқди. 2015 йилда "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг таклифига кўра "темирйўлчилар"нинг футболчисига айланди. Ушбу жамоадаги беш йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон чемпиони, кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқди. 2016 йил жамоа билан биргаликда ОЧЛ ярим финал остонасигача етиб борди. Умуман олганда сермаҳсуллик кўрсата олди дейишимиз мумкин. Жорий йилда фаолиятида биринчи маротаба легионер мақомини олди ва Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клуби билан шартнома имзолади. 

Сайтимиз номидан Олег Зотеевга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз! 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика