UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  3 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  15 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  9 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  4

Жонли йўлакда тепилган Муҳитдинов ва Исмоилов, Аброрни қувлаб кетган Кримец. "Пахтакор"нинг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Жонли йўлакда тепилган Муҳитдинов ва Исмоилов, Аброрни қувлаб кетган Кримец. "Пахтакор"нинг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Эртага, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони ва кубок соҳиби "Пахтакор" ўтган йил кумуш медалларга эга чиққан "Насаф" билан беллашади. "Championat.asia" ижодий гуруҳи муҳим тўқнашувни бевосита ўқувчилар учун ёритиб бориш мақсадида Самарқанд шаҳрига етиб келган.

Бугун Суперкубокдан олдинги расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Учрашувда расман мезбон мақомида бўладиган "Пахтакор" 15:00да ўйин ўтказиладиган "Динамо" стадионида расмий машғулот ўтказди. Питер Хюистра бошчилигида ўтган машғулотда жами 20 нафар футболчи иштирок этди. Шулардан 17 нафари ўйинчи, 3 нафари дарвозабон. Барча тўлиқ шуғулланди, ҳеч қандай кичик жароҳатлар йўқ.

Машғулот аввалида футболчилар Ласло Ямбор назоратида мушакларни қиздириб олишди, кейин эса уч нафар кипер (Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов ҳамда Азиз Исақов) билан Анвар Рашидов шуғулланди. Қолган 17 ўйинчи эса Питер Хюистра, Мирко Йеличич ва Гоча Ткебучава бошчилигида шуғулланишди.

Доимо хушчақчақ Гоча Ткебучава.


Ҳужум чизиғида ёлғиз ўзи қолган Эрен Дердийок.


"Навбаҳор"дан "Пахтакор"га ўтган Азиз Турғунбоев.


Машғулотни бошлашдан олдин Шароф Муҳитдинов ҳамда Аброр Исмоиловлар жонли йўлакдан ўтишди ва тепки ейишди)

Кейин эса Кримец Аброрни қувлаб кетди)



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика